RU

Последние новости

22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  59 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  6 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  178 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  10 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда! Новости

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!

Бугун таниқли футбол мутахассиси Рустам Мирсодиқов 70 ёшини қарши олмоқда.

 Дарҳақиқат, Рустам ака ўзбек футболининг энг машҳур мураббийларидан бири бўлиб, катта ҳурматга, эътиборга, обрўга эга. Ниҳоятда оддий ва камтарин инсон.


Рустам Мирсодиқов 1954 йилнинг 19 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Катта футболдаги илк қадамларини собиқ Титов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташлаган. У ерда устозлари Исоқ Тошмухамедов, Владимир Ятченко ва Яков Арановичлардан миллионлар ўйинининг ўзига хос сир асрорларини ўрганди. 1972 йилда ўша даврдаги мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси “Пахтакор”га таклиф этилди. Сўнгра уч йил (1975 йил) мобайнида “пахтакорчилар” либосида майдонга тушган. Кейинлик у киши “Трактор” (Тошкент), “Ирригатор” ва “Бўстон” (Жиззах), “Динамо” (Самарқанд), “Соҳибкор” (Ҳалқобод, Тошкент вилояти) ҳамда “Спартак” (Андижон) жамоаларида футболчилик фаолиятини давом эттирди.

 1989 йили эса катта футбол билан хайрлашган Р.Мирсодиқов мураббийлик соҳасига ўтди. Жумладан, 1992 йилда “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Аҳрол Иноятовга ёрдам берган. 1995-1996 йилларда эса “Дўстлик” клубида клуб раҳбари ва бош мураббий лавозимларида ишлаган. 1996-1998 йилларда пойтахтлик армиячиларни бошқарган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1997 йил Рустам Мирсодиқов учун ниҳоятда омадли келган. Айнан унинг раҳбарлигида МҲСК футболчилари мамлакат чемпионлигини расмийлаштирган. Шунингдек, ўша мавсум якунида Рустам Мирсодиқов Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилган.

 Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Ёдингизда бўлса, 1997 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси “мундиал” йўлида дастлабки дебютини бошлаган. ЖЧ-98 саралашининг дастлабки босқичида миллий термамизни майдонга бошлаб тушган мутахассис сифатида Рустам Тўхтамуродович ўзбек футболи тарихи саҳифаларига муҳрланган. Ўшанда Мирсодиқов шогирдлари сафарда Яман миллий термасини 0:1 ҳисобида доғда қолдиришган (тажрибали ярим ҳимоячи Нўъмон Ҳасанов 30-дақиқада ягона голни пенальтидан аниқ амалга оширган, 1997 йил 9 май). 1999 йили "Дўстлик" жамоасига қайта бош мураббий этиб тайинланди ва ўша мавсумдаёқ клубни чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқди.

Шундан сўнг Тошкентнинг “Локомотив” ва “Қизилқум” клубларида ишлаган. 2008-2017 йилларда Бекободнинг “Металлург” жамоасига бошчилик қилди.
Гарчи, 70 ёшни қарши олган бўлса-да, Рустам ака ёшлар билан бир сафда елкама-елка самарали меҳнат қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирда юбиляримиз “Бунёдкор” футбол Академиясида маслаҳатчи вазифасини бажаряпти.


Фурсатдан фойдаланиб, ўз ишининг ҳақиқий устаси ва билимдони, ёшларнинг севимли устози Рустам Мирсодиқовни табаррук 70 ёши билан самимий муборакбод этамиз. Энг авалло, у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, тани сиҳатлик тилаб қоламиз.


ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, РУСТАМ АКА!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика