Рустамжонов ва Содиқов "Андижон"нинг Туркиядаги йиғинига қўшилди
15 янв 17:41
Новости
Рустамжонов ва Содиқов "Андижон"нинг Туркиядаги йиғинига қўшилди
"Бугун куннинг дастлабки қисмидаги машғулотларимиз бўлиб ўтди.
Шуни айтиш лозимки, сафимизга яна айрим иқтидорли ёшлар қўшилишди. Жумладан, яқинда "Андижон" билан шартнома имзолаган умидли дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжонов ёшлар терма жамоасидаги йиғиндан сўнг клуб ихтиёрига етиб келди ва машғулотларга киришди.
Шунингдек, яна бир U-17 Осиё чемпиони, истеъдодли ярим ҳимоячи Сайфиддин Содиқов ҳам бугундан машғулотларда қатнашмоқда.
Булардан ташқари, ўринбосарлар сафимизда тўп тепган ярим ҳимоячи Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, "Андижон" футбол академияси тарбияланувчиси, ҳимоячи Озод Собиров ҳам эндиликда "Андижон"нинг Анталиядаги йиғинига қўшилдилар.
Қолаверса, мураббийлар штабига андижонлик иқтидорли мутахассис Ислом Аҳмедов ҳам жалб этилди. Бунгача "Андижон" футбол академияси қошида ташкил этилган биринчи лига жамоасида бош мураббийлик қилган.
Бугунги машғулотимиз ҳам табиийки, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Машғулот аввалида туғилган кунини нишонлаётган Ҳумоюнмирзо Иминовни бош мураббий Самвел Бабаян бутун жамоа номидан муборакбод этди. Жонли коридор ташкил қилинди ва ундан Иминов билан бир қаторда янги мураббий ва жалб қилинган иқтидорли ёшлар ҳам ўтдилар", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии