RU

Последние новости

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  206 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Нивалдо: "Локомотив" олдиндаги ўйинда фақат ғалабани кўзламоқда" Новости

Нивалдо: "Локомотив" олдиндаги ўйинда фақат ғалабани кўзламоқда"

ФИФА кунлари якунига етганидан сўнг мамлакатимизда Суперлига баҳслари давом эттирилади.

Тошкентнинг "Локомотив" клуби навбатдаги учрашувини Суперлига 4-тур ўйинлари доирасида Олмалиқда АГМКга қарши ўтказади. Ана шу ўйиндан олдин "темирйўлчилар"нинг бразилиялик легионери Нивалдо Родригес Феррейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ҳужумчининг гапларини "Локомотив" расмий сайти чоп этди.

"Локомотив" жамоаси сафидаги илк учрашувимда мушагимни жароҳатлаб олдим ва бир нечта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Лекин айни пайтда яхши ҳолатдаман ва олдиндаги учрашувга бутун жамоа билан жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. АГМК – маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Бизни осон ўйин кутмаётгани тайин. Лекин "Локомотив" ушбу учрашувда фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқади. Мен ҳам жамоамнинг ғалабасига ўз улушимни қўшишга уринаман", – деди тажрибали футболчи.



Таъкидлаб ўтамиз, АГМК – "Локомотив" учрашуви 31 март куни Олмалиқ шаҳрида ўтказилади.  Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика