RU

Последние новости

08:26Конте тарихий натижани қайд этди  1 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  5 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади” Новости

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади”

Тўрт ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган “Локомотив” ҳимоячиси “Қизилқум”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

– Футбол ўйнамаганимга ҳам анча бўлганди. Баҳорда елкамдан жароҳат олганим сабаб, тўрт ой тўп тепа олмадим. Ҳозир эса ўзимни яхши ҳис қиляпман ва навбатдаги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришга тайёрман, – дейди сербиялик ҳимоячи.

– Мен учун тўрт ой футбол ўйнамаслик жуда оғир бўлди, аммо охиригача сабр қилишимга тўғри келди. Кубок ўйинида мураббийлар менга ҳам имкон беришди ва бундан жуда хурсандман. Афсуски, “Машъал” билан кечган жавоб учрашувида ўз майдонимизда ютқазиб қўйдик. Балки биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз йигитларга таъсир қилган бўлиши мумкин, лекин муҳими ярим финалга чиқдик.

– Яхшиям бу мағлубият Кубок беллашувида юз берди ва бу нарса бизни кейинги ўйинларда янада эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилишга ундайди. Мана кўрасиз, “Локомотив” “Қизилқум”га қарши умуман бошқача футбол намойиш этади. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритиш.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 13-тур қолдирилган учрашуви бугун ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика