"Нефтчи"нинг Туркиядаги йиғинига икки легионер қўшилди
06 фев 2017 20:03
Новости
"Нефтчи"нинг Туркиядаги йиғинига икки легионер қўшилди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси тайёргарлик босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда.
Айтиш керакки, жамоа Анталияга етиб борган куниёқ илк машғулотини ўтказган. Бугун эса икки махалдан машғулотлар бошланди. Анталияда Никита Павленко ҳам "Нефтчи" делегацияси таркибига қўшилганини айтиб ўтиш мумкиндир.
Мухлислар учун ажойиб янгилик бор. Бугундан "Нефтчи" сафига икки нафар белоруссиялик футболчи Сергей Концевой ҳамда Дмитрий Комаровскийлар келиб қўшилишди. Ўтган мавсумни Белоруссиянинг "Ислочь" жамоасида ўтказган ҳимоячи Дмитрий Комаровский ва Минскнинг "Динамо" жамоасида фаолият юритган бўйдор ярим ҳимоячи Сергей Концевойлар Фарғона жамоаси кўригида бўлиб туришибди. Тез орада жамоанинг учинчи легионер ҳужумчиси ҳам сафга қўшилади ва жамоа тўлиқ таркиб билан машғулотлар жараёнини давом эттиради.
Комментарии