RU

Последние новости

17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  0 16:52Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Тожикистон  17 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  5 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  2 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  2 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  10 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  4 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  18

Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади Новости

Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сурхон" учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" – "Сурхон" 0:0

12.09.2025

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳматов

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR ҳаками: Равшан Абдиваҳидов

AVAR ҳаками: Насибабону Тошмұҳаммедова

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Достон Абдулҳаев, 99.Игорь Габриэль, 5.Жулио Сезар (14.Жамшид Болтабоев, 62), 70.Аббос Ғуломов (21.Риан Исломов, 70), 55.Камолиддин Тожиддинов, 13.Бенжамин Теиди, 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 70), 11.Муҳаммадали Ғиёсов (71.Наврўз Иминжонов, 74)

Захира: 41.Озодбек Маъруфов, 17.Руслан Жиянов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 36.Гильерме Гедеш, 7.Азим Аҳмедов

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 7.Достон Турсунов (19.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 74), 66.Беҳруз Шайдулов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 22.Жавоҳир Жўраев,6.Беҳзод Шамсиев, 99.Суннатилла Поёнов (20.Сардор Маҳмудов, 74), 24.Шерзод Комилов (15.Диёр Рамазонов, 62), 77.Асадбек Каримов (27.Асилбек Жумаев, 62),  8.Ҳумоюн Шербўтаев (18.Нодир Абдухолиқов, 27), 10.Рустам Турдимуродов

Захира: 86.Даврон Мерганов, 5.Жамолиддин Хўжаниязов, 26.Беҳрўз Шукуруллаев, 9.Муҳсин Бозоров

Огоҳлантиришлар: Игор Габриэль (14), Достон Абдулҳаев (15), Жулио Сезар (20), Жавоҳир Жўраев (85)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўйин якунланди.

90+2. "Сурхон" бош мураббийига сариқ карточка кўрсатилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

86. Болтабоевнинг узатмаси ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.

85. Жавоҳир Жўраев қўполлик учун огоҳлантирилди.

84. Шукрон Йўлдошев қанотдан узатилган тўпни иккинчи уринишда қийинчилик билан эгаллади.

80. Теидининг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ.

79. Турдимуродовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

74. "Сурхон"да икки, "Навбаҳор"да бир ўзгариш.

73. Поёновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

70. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш.

66. Игорь Габриэль рақиб ҳужумини бартараф этди.

62. "Сурхон"да икки, "Навбаҳор"да бир ўзгариш.

59. Зарба! Турсуновнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

53. Турдимуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

50. Ўринбоев бир рақибини алдаб, жарима майдонига кириб борди, аммо унинг узатмасини ҳимоячи бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+5. Зарба! Ўринбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди. Икки жамоа дарвозабонларининг фамилияси бир хил экан. 

45+4. Ўринбоевга нисбатан фол. Жарима зарбаси.

45+3. Зарба! Турдимуродовнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

Ўйин давом этади. Пенальти белгиланмади.

42. "Сурхон" ёрдамчи мураббийи эътироз учун огоҳлантирилди.

Ҳакам ВАР билан эҳтимолий пенальтини муҳокама қилмоқда.

40. Абдулҳаев ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Дастлаб у Турдимуродовни зарарсизлантирди, сўнгра зарбага тўсиқ вазифасини ўтади.

38. Ғиёсов ҳужумда Комиловга фол ишлатди.

35. Жулио Сезар ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Турдимуродовдан тўпни олиб қўйди.

30. Турдимуродов офсайдда қолиб кетди.

27. "Сурхон"да ўзгариш.

25. Шербўтаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

23. Ўринбоев тепган тўпни Йўлдошев эгаллади.

20. Жулио Сезар Турдимуродовни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

19. Тожиддиновнинг жаримадан йўллаган узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. 

15. Энди Абдулҳаев қўполлик учун огоҳлантирилди.

14. Игор Габриэль Турсуновни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

11. Турдимуродовнинг зарбасига рақиб футболчиси "блок" қўйди.

10. Шайдуловнинг узатмаси юқори бўлгани сабабли шериклари ета олмади.

9. Абдулҳаев рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

3. Ғуломовнинг зарбаси дарвоза устуни ва тўсишган нуқтага тегиб қайтди.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика