Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"
12 сен 2025 21:46
Новости
Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 21-турида ўз майдонида ОКМКни қабул қилди.
Голларга бой ўтган ўйинда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда жамоа етакчиси Люпчо Дориев 2 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланди. Ўйиндан сўнг у фикрларини билдирди.
"Нима ҳам дейиш мумкин? Ўзбекистоннинг энг яхши жамоасига қарши ўйнадик. Жамоамиз бу ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди, биз керакли вақтда голлар урдик. Жамоадошларимни ғалаба билан табриклайман. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Дориев.
"Сўғдиёна" навбатдаги учрашувини 20 сентябрь куни меҳмонда "Андижон"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии