RU

Последние новости

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик" Новости

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Сўғдиёна" - ОКМК (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Нима ҳам деймиз, пароканда ўйин намойиш қилдик. Авваламбор, мухлислардан узр сўрайман. "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи, учинчи ва тўртинчи голда ёш болалардек хатога йўл қўйдик. Ўз навбатида рақиб футболчиларининг маҳорати ҳам ўз сўзини айтди. Жумладан, Дориев ўзининг голларида нималарга қодирлигини кўрсатди. Лекин айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Бундай оддий хатолар қилишимиз керак эмасди. Дориев бундан унумли фойдаланиб кетди. Бу ҳолатларни кўриб, сабабларини билиб оламиз. Ҳозирги пайтда айта оламанки, ҳимоядаги уч қўпол хатодан кейин биз голлар ўтказиб юбордик.

- ОКМК жамоаси биринчи даврада шов-шувли натижалар қайд этди. Иккинчи даврада эса жамоада пасайиш бордек. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Сабаби - бундай оддий хатолар қилиш керак эмас. Имкониятлардан фойдалана олиш керак. Йигитларда гол ўтказиб юборгандан кейин гол уриб оламиз деган фикр ҳам пайдо бўлгандек. Лекин футболда ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек бўлмайди. Чунки рақиб жамоа ҳам етарли даражада қаршилик кўрсатади. Бунгача "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ўзимизни кўрсатиб келаётгандик. Бугун ҳам ҳисоб 3:1 пайтида Али Абдураҳмонов, Нодир Абдураззоқов каби футболчиларда яхши вазиятлар бўлди. Майли ортда хато қилган бўлсак-да, олдинда вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Шу асосий сабаб.

- Олдингиларига қараганда бугунги баҳсда марказ бой берилгани учун ўйинда жамоа ютқаздими?

- Йўқ. Биринчи бўлимда ҳам яхши ҳужумлар қилдик. 

- Иккинчи бўлимда эса ҳужумлар камайди.

- Биз охиригача курашдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ҳар доим биз ўйлагандек бўлмайди, чунки рақиб жамоа ҳам бор. Ҳа, "Сўғдиёна" билан доимо жанговар ўйин бўлган. Лекин биз учта жуда оддий вазиятда голлар қўйиб юбордик. 3:1 пайтида Али, Нодир, Азизда яхши вазиятлар бўлганди. 11 метрлик нуқтага яқин жой эди. Тепган тўпи гол бўлмади, шунда ҳам бизда ҳаракатлар бор эди. Ҳуллас гол ура олмадик. Балки бир ўйинда кўп хато қилганимиз яхши бўлгандир. Бу келажакка яхши таъсир қилади. Айтишади-ку, 5та ўйиннинг барчасида биттадан хато қилиб, 1:0га ютқазгандан кўра, барчасини битта ўйинда қилган яхшироқ деб. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам биз ҳам доимо очиқ ўйин кўрсатамиз. Балки шу сабабдир, натижа доим ҳам яхши бўлавермайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика