RU

Последние новости

08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  4 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  1 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  3 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  54 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  13 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  9 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5

"Нефтчи"ни мағлуб этган мураббий ва кипер, "шерлар"ни таслим этган Хебай ва "Қизилқум"ни олға бошлаётган Ғиёсов — Суперлигада 21-тур лауреатлари Новости

"Нефтчи"ни мағлуб этган мураббий ва кипер, "шерлар"ни таслим этган Хебай ва "Қизилқум"ни олға бошлаётган Ғиёсов — Суперлигада 21-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Қаршиликлар дарвозабони ортда қолган турда қатор сейвларни амалга ошириб, "Нефтчи" клуби мағлуб этилишида муҳим роль ўйнади. Мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган меҳмонлар тўпга эгалик қилиш, зарбалар ва стандарт вазиятлар бўйича устунликка эга бўлишига қарамай, маҳоратли дарвозабон ишончли ўйин кўрсатиб, учрашувни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони деб тан олинди.


"Қизилқум" вакили Муҳаммадали Ғиёсов "Championat.asia" талқинида 21-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Чемпионат аутсайдерлари "давраси"ни тарк эта олмаётган "Қизилқум" бу тур Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўйин ўтказди. Меҳмонлар вакили Муҳаммадали Ғиёсов ўйинда нафақат гол урди, балки Ислом Кенжабоевнинг голида ассистент ролини бажариб берди. Бундан ташқари ҳам Ғиёсов майдондаги энг фаол футболчилардан бири бўлди ва кўплаб вазиятларда маҳоратини намойиш эта олди.  


"Андижон" футболчиси Рубин Хебайнинг "Пахтакор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Андижонликлар легионери "шерлар" билан учрашувнинг 84-дақиқасида чамаси 30 метрлардан ажойиб зарба йўллаб, "бургутлар"га ғалаба келтирди. Бундай вазиятда тўпга жон ҳолатда отилган Павел Павлюченко ҳеч нима қила олмади.




"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Айтиб улгурганимиздек, "Насаф" бу тур ўз уйида бўлса ҳам, ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган "Нефтчи"ни қабул қилди. Узоқ танаффусдан кейин фарғоналиклар чинакамига мамлакат чемпионлиги учун давогарлар қаторида тилга олинмоқда. Бу ўйинга қўшимча интрига ва футболчи ҳамда мураббийларга қўшимча босим юкларди. Аксар статистик кўрсаткичларда рақиб устунликка эга бўлишига қарамай, мезбонлар 2 та гол уриб муҳим ғалабани тантана қилишди. Бунда жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси салмоқли бўлди. Мавсум аввалида жамоага таклиф қилинган легионер Жаба Жигаури биринчи бўлим охирида ҳисобни очган бўлса, захирадан жангга ташланган Андрес Чавез асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда якуний нуқтани қўйди. Албатта, бунда мураббийнинг топқирлигини айтиб кетмасак, бўлмас.   

"Пахтакор"нинг кетма-кет ўйинларда очко йўқотишидан унумли фойдаланаётган "Насаф" орадаги фарқни 4 очкогача қисқартирди ва яна олтин медаллар орзуси билан яшамоқда.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика