RU

Последние новости

16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  3 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  14 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  4 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Ушбу қарама-қаршиликда фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  11 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1

“Нефтчи”ни грандлар кутяпти ёхуд Сергей Ковшовнинг омадли старти ҳақида. Новости

“Нефтчи”ни грандлар кутяпти ёхуд Сергей Ковшовнинг омадли старти ҳақида.

“Рухсор” ФМ радиосининг “Футбол кундалиги” дастури диққат марказида Водий футбол клубларининг ўтган турдаги ўйинлари.

Шундай қилиб, 21-тур баҳслари ортда қолди. “Навбаҳор”дан ташқари барча Водий жамоалари турни ғалаба билан тугатди. “Андижон” мухлисларининг Сергей Ковшовга бўлган ишончи ортди. Мураббий дебют баҳсини ғалаба билан бошлади. “Соғлом Авлод” стадиони “Андижон”нинг ғалабаларини соғиниб қолганди. Ковшов бошчилидаги андижонликлар 21-турда “Қизилқум”ни таслим этиб, керакли уч очкони нақд қилишди. Сергей Ковшов “Андижон”ни Олий лига олиб қолишнинг имкони борлигини айтди. Ҳозирча мураббийнинг старти ёмон бўлмади. Воқеалар ривожини кузатамиз. Энди “Андижон” янги мураббий билан сафарда қандай ўйнайди ? Мавсумни қай тарзда давом эттиради? Ростан ҳам барчаси Гесснинг кетиши боғлиқмиди? Хуллас, Ковшов учун ўзига хос синовли, мураккаб давр. 

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини жиддий ўйинлар кутмоқда. Жамоа навбатдаги турларда мамлакат етакчиларини қарши олади. Албатта муҳим ўйинлар арафасида ғалаба жуда муҳим. Фарғоналик футболчилар бу йилги мавсумда “Сўғдиёна”га иккила даврада ҳам имконият беришмади. Хуллас, Фарғона клуби оғир тақвимнинг энг кескин нуқтасига яқинлашмоқда. “Нефтчи”ни “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши ўйинлар кутяпти. Ушбу баҳслардаги натижалар ОЧЛ масалани ҳал қилиб бериши аниқ. Мурод Исмоиловга шифокорлар ўйинларда иштирок этишга рухсат беришмаяпти. Мураббийни соғлиғи борасида муаммолар бор.  Ҳозирча мураббийлик вазифасини Андрей Фёдоров бажармоқда.  

“Навбаҳор”га доимгидек барқарорлик етишмаяпти. Наманганликлар иккинчи давра стартини яхши бошлашганди. Бироқ кейинчалик ҳаммаси бир текисда кечмади. 21-турда “Динамо” “Навбаҳор”ни ўз уйида мағлуб этди. Бахтиёр Ашурматов Самарқанддаги баҳс ҳақида гапирар экан, “Навбаҳор”га омад етишмаганин айтиб ўтди: Бугун тенгкучли бўлган рақиблар ўртасида ўйин бўлди. Ҳар икки жамоага ҳам ўйиндан олдин очко жуда зарур эди. «Динамо» яратилган имкониятларини голга айлантириб, ғалаба қозонишга эришди. Рақиб голи ўйин охирида киритилгани учун бизда жавоб тўпини киритиш учун деярли вақт қолмаганди. Омад рақибларга кулиб боқди, - дейди “Навбаҳор” устози. 

“Машаъл”нинг Водий жамоаларига қарши ўйинлари хал натижалар билан ҳотима топмоқда. Ўтган турда “Машъал” клуби “Нефтчи”ни мағлуб этган бўлса, Муборак жамоасини кейинги турда Фарғона вилоятининг бошқа бир жамоаси таслим қилди. 

“Рухсор” радиоси, “Футбол кундалиги” дастуридан. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика