Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди
26 июн 2025 16:20
Новости
Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди
Венгриялик ҳимоячи Милош Керкез "Борнмут"дан "Ливерпул"га ўтди.
Бу ҳақда "қизиллар" матбуот хизмати хабар берди.
"Чап қанот ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтди ва AXA машғулот марказида Премьер-лига чемпиони билан узоқ муддатли шартнома имзолади", – дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ футболчининг трансфер нархи 40 миллион фунт (46,8 миллион евро)ни ташкил этиши хабар қилинганди.
21 ёшли Милош Керкез Англия Премьер-лигасининг 2024/2025 йилги мавсумида 38 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии