Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди
26 июн 17:50
Новости
Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди
"Арсенал" ўзининг расмий сайтида чап қанот ҳимоячиси Майлз Льюис-Скелли билан шартнома узайтирилгани ҳақида эълон қилди.
Ўтган мавсум кашфиётига айланган Льюис-Скелли "канонирлар"нинг асосий жамоасида 39 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилганди.

"Арсенал" матбуот хизмати 18 ёшли футболчи Льюис-Скеллининг янги шартнома муддатини ошкор қилмади. Бу "канонирлар" учун одатий амалиёт. Матбуотда айтилишича, меҳнат шартномаси беш мавсумга – 2030 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.
"Арсенал" ўтган йили Англия чемпионатида 2-ўринни эгаллаган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии