RU

Последние новости

23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  73 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  5 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0

"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди? Новости

"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?

Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби "Андижон" бу мавсум тарихда илк марта Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида иштирок этади.

Мазкур мусобақага Ўзбекистон учун битта жой ажратилган. ОЧЛ 2нинг амалдаги ғолиби - БААнинг "Шаржа" клуби ОЧЛ Элит турнирида қатнашади. Маълумот учун, ОЧЛ 2да жами 32та клуб иштирок этади. Жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган.

Бизга кўпроқ Ғарб минтақаси қизиқ бўлгани учун шу ҳақда фикр юритамиз. Бугунги кунга келиб деярли ҳамма иштирокчи жамоалар номи маълум бўлган. Фақат Ироқда Кубок ўйинлари тугагани йўқ, шу боис яна бир жамоа номи кейинроқ маълум бўлади. Қуйида ОЧЛ 2 янги мавсумида қайси давлатдан кимлар қатнашишини келтириб ўтамиз.


1. Саудия Арабистони (1) - "Ал Насср" (Саудия чемпионати 3-ўрин соҳиби)

2. БАА (1) - "Ал Васл" (БАА чемпионати 4-ўрин соҳиби)

3. Қатар (1) - "Ал Аҳли" (Қатар чемпионати 4-ўрин соҳиби)

4. Эрон (1) - "Истиқлол" (Эрон Кубоги соҳиби)

5. Ўзбекистон (1) - "Андижон" (Ўзбекистон Кубоги соҳиби)

6. Ироқ (1) - ??? (Ироқ Кубоги соҳиби, Кубок финали 16 июль куни бўлиб ўтади)

7. Иордания (2) - "Ал Ҳуссейн" (Иордания чемпиони), "Ал Веҳдат" (Иордания Кубоги соҳиби)

8. Баҳрайн (2) - "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн чемпиони), "Ал Халдия" (Баҳрайн Қирол Кубоги соҳиби)

9. Ҳиндистон (1+1) - "Моҳун Баган" (Ҳиндистон чемпиони), "Гоа" (Ҳиндистон Суперкубоги соҳиби)

10. Тожикистон (1+1) - "Истиқлол" (Тожикистон чемпиони), "Регар ТадАЗ" (Тожикистон Кубоги соҳиби)

11. Туркманистон (1+1) - "Арқадағ" (ОФК Чақирув Лигаси ғолиби, Туркманистон чемпиони ва Кубок соҳиби), "Аҳал" (Тожикистон чемпионати 2-ўрин соҳиби)

12. Уммон (0+1) - "Ал Сииб" (Уммон чемпиони)



ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинларига чиқиш учун 4та жамоа иштирокида ўтиш ўйинлари ўтказилади. 13 август куни "Гоа" - "Ал Сииб" ҳамда "Регар ТадАЗ" - "Аҳал" беллашувлари бўлиб ўтади. Ғолиб жамоалар ОЧЛ 2 гуруҳ босқичига йўл олса, мағлублар ОФК Чақирув Лигасига йўл олади. Ҳозирги пайтга келиб ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида ўйнайдиган 13та жамоа маълум. Иккита жамоа 13 август кунги ўйинларидан сўнг аниқ бўлади.

Шунингдек, 12 август куни Қатарнинг "Ал Дуҳайл"  ва Эроннинг "Сепахон" клублари ўртасида ҳам ўтиш ўйини ўтказилади. Бунда ютган жамоа ОЧЛ Элитга йўл олади. Ютқазган клуб эса ўз кучини ОЧЛ 2да синаб кўради. Шундай қилиб ушбу мусобақадаги барча 16та жамоа номини билиб оламиз. 

15 август куни ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинларига қуръа ташланади. Қуръа натижаларига кўра, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқади.


Гуруҳ учрашувлари тақвими:

1-тур. 16-17 сентябрь

2-тур. 30 сентябрь - 1 октябрь

3-тур. 21-22 октябрь

4-тур. 4-5 ноябрь

5-тур. 25-26 ноябрь

6-тур. 9-10 декабрь

Мусобақанинг нимчорак финал, чорак финал ва ярим финал учрашувлари уй-меҳмон тарзида иккита ўйиндан иборат бўлади. ОЧЛ 2нинг ҳал қилувчи финал баҳси 16 майга белгиланган бўлиб, бетараф майдонда ўтказилади.


Х.Холиқов

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика