RU

Последние новости

22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  53

«Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Нефтчи» янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Уларга сўнгги муддат берилди Новости

«Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Нефтчи» янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Уларга сўнгги муддат берилди

2024 йил 17 январь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2023 йил 15 декабрдаги 12-03-сонли йиғилиш баёни ижросига бағишланган масалалар ўрин олди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ташаббуси билан футбол клубларини футболчилар, мураббийлар ва бошқалар олдидаги қарздорлигини бартараф этилишини таъминлаш, бу борада футбол клубларига муддат белгилаш масалалари Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2023 йил 15 декабрь кунидаги йиғилишида кўриб чиқилган эди.

ЎФА Қўмитаси йиғилиши баёнига мувофиқ янги мавсум лицензиялаш жараёни 2024 йил январь ойидан бошланиши, Лицензиялаш регламентининг Ф.04-бандига асосан футбол клуби ўзининг жорий ва собиқ футболчилари ҳамда мураббийлари олдидаги қарздорликни ўз вақтида бартараф этиши, шунингдек қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги декларацияни Лицензия берувчи органга тақдим этиши лозимлиги, шу билан бирга, Ўзбекистон футбол ассоциациясига 2023 йилги мавсум якунлангандан сўнг футбол клубларининг футболчилар, мураббийлар ва бошқалар олдидаги қарздорлиги бўйича мурожаатлар келиб тушиши кўпайгани сабабли футбол клубларининг футболчилар, мураббийлар ва бошқалар олдидаги қарздорлигини 2024 йил 10 январга қадар тўлиқ бартараф этиши, мазкур муддатга қадар қарздорликлар тўлиқ бартараф этилмаган тақдирда футбол клубларига нисбатан қатъий интизом чоралари қўлланиши тўғрисида огоҳлантириш берилган.

Ўтган давр оралиғида баъзи футбол клублари ўз қарздорликларини бартараф этган бўлсада, айрим клублар Қўмита қарори ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани ҳамда қарздорликлар белгиланган муддатларда тўланмаганлиги маълум бўлди. Жумладан, «Пахтакор», «Бунёдкор», ОКМК, «Металлург», «Қизилқум», «Насаф», «Сурхон», «Андижон», «Локомотив», «Динамо плюс», «Машъал», «Хоразм», «Шўртан», «Қўқон-1912», «Арал» футбол клублари футболчи, мураббий ва бошқалар олдидаги тўловларни барқарор равишда тўлаб келаётганлиги аниқланди. Бироқ «Сўғдиёна», «Нефтчи», «Навбаҳор лочинлари», «Бухоро», «Турон», «Униред Редбридге», «Ғиждувон» «Зомин бўрилари», «Ангрен Пахтакор-79» футбол клубларида қарздорлик мавжудлиги, қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этилмаганлиги қайд этилди.

Маълумки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламентининг 12-моддаси 1-бандида клуб футболчилар ва бошқа клублар олдидаги, шунингдек, профессионал футболчилар билан имзоланган шартномалар ва трансфер келишувларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, ўз молиявий мажбуриятларига риоя қилиши лозимлиги, 2-бандида эса шартнома бўйича тўловларни асоссиз равишда 30 календарь кунидан ортиқ муддат давомида кечиктираётган клубга шу модданинг 4-бандида санаб ўтилган санкциялар қўлланилиши мумкинлиги келтириб ўтилган.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг қарорига асосан белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмагани, шунингдек белгиланган талабларга беписанд муносабатда бўлиб келганлиги сабабли, ЎФА Қўмитаси томонидан Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламентининг 12-моддаси 4-бандига асосан «Навбаҳор лочинлари», «Янгиер-қурувчи», «Зомин бўрилари», «Ангрен Пахтакор-79» футбол клубларида қишки ва ёзги трансфер ойнаси вақтида футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ мавжудлигини инобатга олиб, уларга нисбатан жарима интизом жазоси тайинланди.

Шунингдек, Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмагани учун Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламентининг 12-моддаси 4-бандига мувофиқ «Сўғдиёна», «Нефтчи», «Бухоро», «Турон», «Униред Редбридге», «Ғиждувон» футбол клубларига нисбатан янги футболчиларни қишки ва ёзги трансфер ойнаси вақтида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилганлиги белгилаб ўтилди.

ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг мазкур қарорида келтирилган мавжуд қарздорликлар клублар томонидан қишки трансфер ойнаси якунига қадар тўлиқ бартараф этилган тақдирда янги футболчиларни Лигадан рўйхатдан ўтказишга рухсат этилиши маълум қилинади.

Юқорида кўзда тутилган спорт ва молиявий санкцияларни қўлланишидан кўзланган асосий мақсад, аввало ЎФАнинг тегишли қўмитаси қарорлари бўйича футбол клубларини ижро интизомига амал қилишга чақириш, футболнинг яхлитлиги сақлаш, клублар ва футболчилар ўртасидаги шартномавий барқарорликни ўрнатиш, клублар томонидан ФИФА, ОФК ва ЎФА Регламентлари талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлашдан иборат.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика