RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  86 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Навбаҳор" футболчилари: Янги йилингиз муборак бўлсин! Новости

"Навбаҳор" футболчилари: Янги йилингиз муборак бўлсин!

Теги :  Навбаҳор
"Навбаҳор" футбол клуби Ўзбекистон аҳолисини кириб келаётган янги 2016 йил билан самимий қутлайди.

Жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча клуб ходимлари номидан юртдошларимизнинг ишларида муваффақиятлар, янги ютуқлар ва марраларга эришишларини, мустаҳкам соғлик, бахт, тинчлик ва осойишталикни чин кўнгилдан тилаб қоламиз!

Дилшод Жабборов: Барчангизни кириб келаётган янги 2016 йил билан чин дилдан табриклайман.Аллох барчамизни ўз панохида асрасин,оилаларимизни тинч-тотув, xонадонларимизни ўзининг файз ва баракотлари билан тўлдирсин. Ҳамюртларимиз уч юз олтмиш беш кун рохат-фароғат кўршларига тилакдошман. Мухлисларимизга якунланган мавсумда қўллаб-қувватлаб турганлари учун катта рахмат айтаман. Яна бир бор кириб келаётган Янги йилингиз билан азизлар!!!

Алишер Саматов: Барча ватандошларимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман. 2016 йилнинг қадами қутлуғ ва xосиятли келсин! Xонадонларимиздан файз, барака аримасин! Юртимиз тинч, xалқимиз омон бўлсин, Яратганимиз ўз панохида сақласин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Ғайрат Жўраев: Кириб келаётган 2016 йил билан барча юртдошларимизни, футбол мухисларини чин қалбимдан табриклайман. Барчага янги йилда соғлик-саломатлик, оилавий бахт, ҳамма ўйлаган ва режалаштирган орзу-ниятларига етиб юришини тилаб қоламан. Янги йил барчамизга ҳайрли келсин!

Тоҳир Шамситдинов: 2016- йил барчага омадли келсин! Жумладан, жамоамиз учун ҳам келаси мавсум муваффақиятли ўтишини тилайман. Кириб келаётган йил ҳамма учун ўзи орзу қилганидек бўлишини, барча орзуларига, истакларига эришишини тилаб қоламан! Ҳамма баxтли бўлсин. Омад, орзу, умид, баxт ва доим энг яқин ҳамроҳимиз бўлишини тилаб қоламан!

Қаҳрамон Мухаммаджонов: Бутун Ўзбекистонимизни, xалқимизни шу жумладан "Навбаҳор" мухлисларини кириб келаётган янги йил билан чин юракдан муборакбод этаман. Янги йил хаммамизга омадли ва қутлуғ келсин. 2016- йилда жамоамиз юқори ўринларни олишига тилакдошман. Хар кунимиз байрам бўлсин!

Санъат Шихов: Азиз "Навбаҳор" мухлислари, барчангизни кириб келаётган янги йил билан чин қалбимдан табриклайман! Доим xушчақчақ ва қувноқ бўлиб юришингизни Аллохдан сўраб қоламан. Ким нима ният қилган бўлса ниятига етишишига тилакдошман. Ўзбекистонимиз доимо шунақангги тинч бўлсин. Янги йил муборак!

Отабек Валижонов: Кириб келаётган янги 2016 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Янги йилни неки орзу умид билан кутишни истаётган бўлсангиз барча орзуларингиз рўёбини берсин. Энг яхши тилакларим фақат сиз қадрдон мухлисларимиз ва ҳамюртларимиз учун. Янги йил барчангизни хонадонингизга бахт, тўкинлик олиб келсин. 12 ой бахт-у, саодат сизларни тарк этмасин!

Алишер Маҳмудов: Мана 2015- йилни ҳам сўнгги куни келди. Мақсадига, ниятига, орзусига ета олмганларга хеч қачон афсусланманг дейман. Чунки олдинда сиз учун омадли бўлиши кутилаётган 2016 йил кириб келмоқда. Шу кунгача эриша олмаётган барча орзуларингизга эришишингизни тилайман. Инсон учун биринчи ўринда соғлиқ туради. 2017 йилгача ва ундан кейин ҳам хеч ҳам касал бўлманг!

Роббим Ҳасанов: "Лочинлар"нинг барча жонкуяр мухлисларини қолаверса Ўзбекистон ахлига кириб келаётган янги 2016- йил билан табриклайман. Барчага узоқ умр, сихат-саломатлик тилайман. Омад ва баxт сизни хеч қачон тарк этмасин. Барчанинг хонадонида тўйлар бўлсин! Ишларингизда ривож, топганларингизга барака берсин. Бу ўтган йилда амалга ошмаган орзу истакларингиз 2016- йилда амалга ошишини тилайман. Оилавий xотиржамлик, тинчлик, тотувлик ҳеч бирингиздан аримасин. Бугунги кечани шундай xурсандчилик ва юқори кайфиятда ўтказинки, шу xурсандчилик сиз билан кейинги байрамгача бирга бўлсин!

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика