RU

Последние новости

00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  1 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  13 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4

Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик" Новости

Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлига 21-тур доирасидаги "Навбаҳор" (0:0)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ассалому алайкум, яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Бугунги ўйинда битта гол учрашув тақдирини ҳал қиларди. Учрашувда бир нечта вазиятларга эга бўлдик, бугунги ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик. Баҳснинг дастлабки дақиқаларида анча суст ҳаракат қилдик. Рақибда 2 та 100 фоизлик вазият бўлди. Кейин барчаси жойига туша бошлади, ўйинни назорат қила бошладик. Йигитлар берилган кўрсатмаларни бажаришди. "Навбаҳор"га қарши меҳмонда бундай оғир стадионда дуранг ўйнаш ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа учун яхши учрашув бўлди. 

Ҳумоюн Шербўтаев жароҳат олиб, майдони тарк этди. Унинг ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?

- Ҳозирда унинг жароҳати ҳақида нимадир дея олмайман. Узоқ йўл ва майдон сабабли унда кичик жароҳат бўлди. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий эмас. Барчаси текширувдан сўнг аниқ бўлади. 

Бугунги учрашувда Рустам Турдимуродов гол урмаган бўлсада, тўпсиз анча яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувда унга қанотлардан етарлича ёрдам бўлмагандек. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- У терма жамоадан қайтди. Рустам бугун яхши ҳаракат қилди. Бир нечта вазиятлар унга тўғри узатмалар берилмади. Бироқ рақиб ҳимояси ҳам жуда яхши ҳимояланганини таъкидлаш лозим. Умуман олганда, бугун ҳужумда яхши ҳаракат қилдик. Унда вазият бўлди ва у ўша вазиятдан фойдаланиши лозим эди. Менимча у голларини терма жамоада уриб келди. Ҳеч бўлмаса, бугунги учрашувга биттасини олиб қўйиш керак эди. 

Иккинчи даврада "Сурхон" деярли легионер футболчилардан воз кечди. Бу жамоада молиявий муаммо борлиги учунми ёки маҳаллий футболчилардан устун томони йўқлиги сабаблими?

- Жамоанинг ривожланиш статегияси бироз ўзгарди. Буни жамоа раҳбарияти бизга маълум қилишди. Шу сабабли легионерлардан воз кечилди. Асосий эътибор маҳаллий футболчиларга қаратилиш керак.

Агар легионер маҳаллий футболчидан устун бўлса, олиш керакми?

- Агар улар ҳақиқатдан кучли бўлса, олиш керак. Биздаги муаммолли чизиқларга маҳаллий футболчилардан кучли футболчи бўлса, олиш керак деб ўйлайман. Бироқ ҳозирда биз ўзимизни йигитларга ишонмоқдамиз. Бу ёғини мавсумдаги ўйинлар кўрсатади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
13 сен 12:35:28
Abdusalom Mirzayev
Ответ на комментарий пользователя Жамшид Jamshid
Узок йул дейди лекин сурхон Тошкентда турибди. Термиздан келмаяпти
Тошкентдан Термизга кетишдику, бир йил бўлди
+1   
13 сен 12:00:13
تعمورخن ومار خجا
Ответ на комментарий пользователя Zohidjon Usarov
Хакикатда Сурхон мазмунли уйнади Навбахор худди тренерсиз уйнади пала партиш комбинация йук.
Murabbiysizda Liushhan murabbiy emasku ( qizbolamasman man yigʻlamiman ) diyishdan boshqasini bilmidi)))
+1   
13 сен 11:48:27
Zohidjon Usarov
Хакикатда Сурхон мазмунли уйнади Навбахор худди тренерсиз уйнади пала партиш комбинация йук.
+1   
13 сен 11:40:53
Жамшид Jamshid
Узок йул дейди лекин сурхон Тошкентда турибди. Термиздан келмаяпти
   
14 сен 01:03:46
Жамшид Jamshid
Ответ на комментарий пользователя Abdusalom Mirzayev
Тошкентдан Термизга кетишдику, бир йил бўлди
Тошкентда турибди
   
13 сен 19:56:08
Xurshid.bos
Navbahor tamom bo'ptide
   
13 сен 11:44:34
Timur Nazarov
Хей йук бе йук узунгдан узинг нима деяпсан джим кэрри?ракиб 2та 100% ли натижадан фойдаланмабдию ,булар галабага якинрок эмиш
   
13 сен 11:41:59
Serdar Serdar
Ўзбекистон клубларида саноқли яхши легионерлар . (Черан , Дориев, Кожо яка бир иккитаси.)қолгани ўзимизани ўйинчилардан слабый.шахсий фикрим
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика