Натижалар бўйича Карло Анчелотти фақат Хосеп Гвардиолага ета олмади
03 окт 2017 10:28
Новости
Натижалар бўйича Карло Анчелотти фақат Хосеп Гвардиолага ета олмади
Аммо немисларга бу ҳам камлик қилди.
"Бавария" Анчелотти қўл остида 60 учрашув ўтказиб, уларнинг 42тасида зафар қучди ва ҳар бир ўйинда ўртача 2,25 очко жамғарди.
Фоиз ҳисобида оладиган бўлсак, мураббий ўзининг фақат испаниялик ҳамкасби, 2013 - 2016 йилларда жамоа бош мураббийи бўлган Хосеп Гвардиолага имкониятни бой берди.
Карло отада ғалабали ўйинлар кўрсаткичи 70%ни ташкил қилган бўлса, Гвардиолада - 75%. Қолган ҳамма улардан ёмонроқ натижа қайд этгани эътиборга лойиқ.
Комментарии