"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди
08 июл 23:34
Новости
"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди
Расмус Хейлунд ҳамон А Серияси клубларининг эътиборини тортмоқда.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабар беришича, ҳужумчига эҳтиёж сезаётган А Сериясининг етакчи клублари ёзги трансфер ойнаси якунланишидан олдин даниялик футболчини ўз сафларига қўшиб олишга уринишлари мумкин. Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Милан"да қизиқиш уйғотмоқда, бироқ ҳозирча "россонерилар"нинг устувор мақсади у эмас.
Шунингдек, Хейлунд "Аталанта"да Расмус билан бирга ишлаган "Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинига ҳам ёқиши айтилмоқда. Аммо Рим клубига ўтиш фақат ижара асосида амалга ошиши мумкин.
Расмус Хейлунд ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 32 та ўйинда 4 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии