RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди Новости

"Насаф" – "Пахтакор" ўйини пойтахликлар сўровига кўра қолдирилди

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашуви 20 май куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мазкур беллашув "Пахтакор" футбол клуби сўровига асосан қолдирилади. 

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 10.9-бандида  Ўзбекистон U-20 термасининг Жаҳон чемпионати финал босқичи учрашувига уч ва ундан кўп футболчиси жалб қилинган клуб расмий учрашувни бошқа санага кўчиришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон U-20 термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аргентинадаги мундиалга "Пахтакор"нинг 8 нафар аъзосини олиб кетишни режалаштирган: Отабек Боймуродов, Диёрбек Ортиқбоев, Абубакр Ашуров, Аббос Файзуллаев, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Беҳрузбек Асқаров, Пўлатхўжа Холдорхонов, Рустам Турдимуродов. Шундан келиб чиқиб, Лига "Пахтакор" сўровини қаноатлантиради. 

Регламент бўйича "Пахтакор" U-20 Осиё Кубоги даврида ҳам расмий учрашувларини суришни сўраши мумкин эди. Бироқ клуб ўтган давр давомида вазиятдан кўчиришларсиз чиқишга эришди. Айни вақтда эса нафақат юқорида номлари қайд этилган футболчилар жамоа билан бирга эмас, балки ёши нисбатан каттароқ қатор футболчиларда ҳам жароҳатлар мавжуд. 

Аввалроқ Лига "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини Қарши клубининг Чемпионлар Лигасидаги иштироки сабаб мавсум олдидан ўтказа олмаганди. Июнь ойида Сречко Катанес Ўзбекистон миллий терма жамоасини ФИФА кунларидан аввалроқ йиғишга мажбур бўлаётганини ҳам ҳисобга олса, 2022 йилги мавсум совриндорлари иштирокидаги ҳар икки ўйин июл ёки август ойларида ўтказилиши мумкин. Лига бу ҳақда кейинроқ қарор қабул қилади. Боиси биз ОФК томонидан Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсумига қуръа ташланишини кутишга мажбурмиз. Зеро, мазкур мусобақада Суперлиганинг тўрт клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шундан келиб чиқибгина мавсумнинг иккинчи давраси учун тақвим шакллантириш мумкин бўлади.

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика