RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  14 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Coca Cola Суперлигаси. Муросасиз руҳда ўтган "Навбаҳор" — "Насаф" учрашувида кучлар тенг келди Новости

Coca Cola Суперлигаси. Муросасиз руҳда ўтган "Навбаҳор" — "Насаф" учрашувида кучлар тенг келди

Ўзбекистон Суперлигаси 9-тур доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Насаф" - "Навбаҳор" 0:0
7 май 2023 йил. Қарши, "Марказий" стадион. 19:00
Бош ҳакам:
Темурбек Тўхтасинов.
Ёрдамчи ҳакамлар: Олим Абдувасилов, Ойбек Каллахўжаев.
Захира ҳаками: Рустам Чориев.
ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев.
АВАР: Акмал Ғиёсов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Бекзод Арипов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (18. Баҳром Абдураҳимов, 68), 9. Жавоҳир Сиддиқов (99. Азизбек Амонов, 84), 15. Жўрабек Маннонов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 84), 19. Матеус Лима Круз, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов (с)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 17. Суҳроб Нуруллоев, 22. Шоҳмалик Комилов, 23. Сардор Садуллаев, 25. Бекжон Раҳматов, 29. Муҳаммаджон Раҳимов

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов (с), 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров, 17. Аброрбек Исмоилов, 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 72), 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 77. Асадбек Собиржонов (8. Жасурбек Яхшибоев, 58)

Захира: 46. Ҳуршид Ходжаев, 9. Фарруҳ Икромов, 20. Музаффархон Мўминов, 33. Шодиёр Шодибоев, 55. Асадбек Жўрабоев, 88. Озодбек Ўктамов, 98. Давронбек Олимжонов

Огоҳлантириш: Йован Жокич (39)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. "Насаф" таркибида икки ўзгариш: Жўрабек Маннонов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Сидиқов ўрнига Азизбек Амонов майдонга тушди.

82. Сўнгги дақиқаларда футболчиларга қараганда шифокорлар диққат марказида бўлиб турибди.

76. Мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланди.

72. "Навбаҳор"да ўзгариш: Шоҳруз Норхонов Темурхўжа Абдухолиқовни алмаштирди.

70. Бурчак зарбасидан сўнг ким баландроққа сакраш мусобақасида "Навбаҳор" футболчилари устун келди.

68. "Насаф" таркибида ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов Акмал Мозговойни алмаштирди.

61. Яхшибоевнинг узатма аралаш зарбаси фамилиясига ўхшаш бўлмади.

58. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Асадбек Собиржонов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга туширилди.

52. Насруллаевнинг узатмасидан кейин "қанот чиқарган" Юсупов тўпга Баҳодир Жалолов усулида мушт туширди. Аммо ўзи ҳам белидан мушт еган кимса сингари майдонга йиқилди. 

50. Сиддиқов тўп сиғадиган даражада кенгликда чизилган нуқтадан стандарт вазият ижро этди, аммо вазият бартараф этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Қаршида салқин ҳамда футболбоп ҳарорат ҳукм сурмоқда. Майдондаги футболчилар ҳамда менинг бармоқларимга 15 дақиқа дам берамиз.


45+1. "Навбаҳор" футболчиси максимал тарзда ноаниқ зарба ижро этди.

45. Биринчи бўлимга дарсдан қочишни ёқтирадиган ўқувчилар оладиган бахога тенг дақиқа қўшиб берилди.

39. Ҳакам чўнтагидан карточкасини олиб, "Ўв бола, қўлимга қара" дея рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатган Жокичнинг попугини пасайтириб қўйди.

34. Ёки кўзойнагимни артиб олишим керак, ёки "Насаф"да орқа чизиқдаям, олдинги чизиқдаям ҳимоячилар ўйнаяпти.

33. Стандарт вазиятдан сўнг Давронов боши билан бошини чангаллайдиган зарба йўллади.

29. Жўрабековнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси билан кузатиб юборган тўпини Эргашев қучоқ очиб кутиб олди.

24. Иброҳим Йўлдошев рақиб ҳужумини бартараф этгач, бир муддат олийгоҳда камида етти йил таҳсил оладиган ходимлардан кўмак олди.

21. Жўрабековнинг қанотдан оширган узатмасидан кейин ҳаводаги курашда "Nasaf Airways" устунлик қилди.

16. Эшмуродовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Юсупов тиззаси билан қайтарди, кейинчалик Ғайбуллаевнинг ракета тезлигида йўллаган зарбасини "Навбаҳор" посбони худди шундайтезликда сакраганча бартараф этди.

13. Иккала жамоа футболчиларининг кимнинг либоси сифатли эканлиги борасида текширув ўтказиб кўрди. Ҳакам эса бу синов охири яхши натижа билан тугамаслигига кўзи етганча, ҳуштагини чалди.

10. Шеригига ишониб, ортидан келаётган рақибига тўпни олдириб қўйишига бир баҳя қолган Жокич "ширин сўзлар" қутулиб қолди. 

7. Алибек Давронов рақиб мухлисларининг кайфиятини кўтарадиган, ўз ишқибозларининг эса қовоғига қиш фаслини акс эттирадиган ҳаракат амалга оширди. Яхшиямки, "Насаф" посбони тўпга вақтида чиқиб келди.

4. Насруллаев олис масофадан зарба берди. Футболчида айб йўқ, тўп қийшиқ экан.

2. "Насаф" футболчисининг узатмасидан сўнг Собиржонов юзи билан тўпдан калтак еди. 

1. Бош ҳакам ҳайдовчи акаларни чўчитиб юборадиган буюмини ишга солганча, учрашувга старт берди.

Таниқли футбол мутахассиси, марҳум Виктор Жалилов хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.



Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Насаф" қизил, "Навбаҳор" эса кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Қаршида қаршиликларга қарши даҳшатли қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика