RU

Последние новости

22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  16 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  13

"Насаф": Мусаев, Голбан, Павленко, Криушев келди, Херан ва Красич энди келади Новости

"Насаф": Мусаев, Голбан, Павленко, Криушев келди, Херан ва Красич энди келади

Теги :  Насаф
“Насаф” жамоаси футболчилари қисқа таътилдан сўнг ўз қароргоҳида йиғилишиб, кечадан машғулотларни бошлаб юборишди.

Албатта, клубимиз мухлисларини жамоа сафига янги қўшилган футболчилар қизиқтириши турган гап. Ўзингизга маълум, яқинда клубимиз билан шартнома тузган тажрибали ярим ҳимоячи Фозил Мусаев бугундан сафимизда машғулотларга киришди.

Ўтган йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида фаолият юритган россиялик марказий ҳимоячи Игорь Голбан ҳам бугун жамоамиз билан машғулотларда иштирок этди.

Биринчи даврада “Олмалиқ” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Никита Павленко ва дарвозабон Максим Криушевлар ҳам жамоамиз билан шуғулланишмоқда.

“Насаф” жамоаси иккинчи давра бошидан ўз таркибини янада кучайтириш мақсадида, кўпдан буён мураббийларимиз кузатувида бўлган яна икки нафар европалик легионер футболчилар жамоамизга таклиф этилган. Булар, марказий ҳужумчи Драган Херан ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилувчи - Огнен Красичлардир. Иккаласи ҳам Сербия Республикасидан. Ушбу футболчилар шу кунларда Қаршига етиб келишади ва жамоамиз сафига қўшилишади. Улар ҳақида кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.

Ўтган йилги мавсумда жамоамиз сафида ҳаракат қилган ёш иқтидорли ҳимоячимиз Одил Ҳамробеков ҳам якка ҳолда машғулотларни бошлаб юборган. Унинг ҳам иккинчи даврада жамоамизга ёрдам бериши кутилмоқда.

Биринчи давранинг сўнгги учрашувларида жароҳатлари боис жамоамизга ёрдам бера олмай қолган футболчилардан Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Сайдулло Раҳматовлар ҳам  жамоамиз билан бирга машғулотлар ўтказишмоқда.

Ўзингизга маълумки, Элдорбек Суюнов айни пайтда миллий терма жамоамиз билан бирга бўлиб турибди. Шунингдек Бобур Абдуҳолиқов, Шароф Муҳитдинов, Азиз Ғаниев ва Умид Эргашевлар, Б.Абдураимов бошчилигидаги U-19 терма жамоа сафида  тайёргарлик йиғинида иштирок этишмоқда.

Клубимизда селекция ишлари давом этмоқда, шунинг учун яна янги футболчилар сафимизга қўшилиши мумкин.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика