RU

Последние новости

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  0 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  5 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

“Насаф” иккита учрашувида "Шўртан" дарвозасига 7та гол урди Новости

“Насаф” иккита учрашувида "Шўртан" дарвозасига 7та гол урди

Теги :  НасафШўртан
Миллий чемпионатимизда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни режалаштирган "Насаф" бугун Ғузор шаҳрида “Шўртан” жамоаси билан иккита назорат учрашувлари ташкил этди.

Назорат учрашувлари икки томон келишувига биноан 60 дақиқадан иборат бўлди.

Дастлабки назорат учрашувида майдонга тушган футболчиларимиз тўрт марта мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди. Голларни Азамат Алланиёзов (3) ва Ислом Кенжабоевлар киритишди.

Мураббийларимиз шунингдек дастлабки назорат учрашувида бир қанча ёш футболчиларни майдонда синаб кўришди. Жумладан, Жавоҳир Комилов, Ислом Кенжабоев, Дилшод Саитов ва Ғолиб Ғайбуллаевлар бугун асосий таркиб ўйинчиларимиз билан биргаликда ҳаракат қилишди.

Қуйида дастлабки назорат учрашуви қайдномаси билан танишинг:

Назорат учрашуви. 09.10.2016.

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 0:4 (0:2)

“Ғузор” марказий стадиони.

Ҳакамлар
: Равшан Абдувохидов, Артём Калинин, Жанон Хомидов

Гол: Азамат Алланиёзов, (3), Ислом Кенжабоев (1).

“Шўртан”: 93.Алибек Туробов, 14.Умарбек Эшмуродов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 22.Лазиз Убайдуллаев, 48.Висал Магеррамов, 7.Олимжон Каримов, 18.Шахзодбек Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 19.Маъруфхон Муродов, 11.Зафар Полвонов, 50.Севдиёр Ҳамроқулов.
Захирадан майдонга тушганлар: 16.Акмал Раҳимов, 4.Нурали Падаров, 5.Мирмуҳсин Сатторов, 6.Алишер Арсланов, 9.Темур Комилжонов, 15.Рустам Ҳайдаров, 20.Акром Баҳромов.

“Насаф”: 99.Жавоҳир Комилов, 5.Ильдар Маматказин, 6.Ислом Кенжабоев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Шахбоз Эркинов, 21.Азамат Алланиёзов, 32.Шерзод Аъзамов, 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: 14.Дилшод Саитов, 16.Ғолиб Ғайбуллаев.

Иккинчи назорат учрашувида жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди.

1.Жавоҳир Комилов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 27.Ислом Рашидхонов, 16.Дилшод Хушбаков, 69.Драган Черан, 33.Одилжон Ҳамробеков, 4.Мақсуд Каримов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 8.Сирожиддин Қўзиев, 6.Акмалжон Олимов.
Захирадан эса қуйидаги футболчиларимиз майдонга тушишди: Музаффар Шарипов, Акмал Мозговой, Ғолиб Ғайбуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Дилшод Саитов, Наврўз Изатиллаев.

Иккинчи назорат учрашуви
“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 0:3 (0:1)
"Ғузор" марказий стадиони
Ҳакамлар:
Артем Калинин, Равшан Абдувохидов, Жанон Хомидов.
Голлар: Игорь Голбан (1), Дилшод Хушбаков (2).

Иккинчи назорат учрашувида ҳам мураббийларимиз бир қанча ёш футболчиларимизни майдонга туширишди. Шуниси диққатга сазоворки, бу футболчиларимиз ҳам асосий таркиб ўйинчиларимиз билан бир-бирларини ўзаро тушунган ҳолда майдонда ҳаракат қилишди.

Навбатдаги назорат учрашувида ҳисобни дастлаб Игорь Голбан очган бўлса, Дилшод Хушбаков ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишни уддалади.

Шундай қилиб, жамоамиз “Шўртан” билан ўтказилган иккала назорат учрашувида ҳам йирик ҳисобларда ғалаба қозонди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика