RU

Последние новости

16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  1 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8

"Насаф" четлатилди Новости

"Насаф" четлатилди

Соҳил футболида мамлакат чемпионати старт олди.

Бундан ўн йилларча олдин Ўзбекистонда соҳил футболига тамал тоши қўйилганди. Одатда денгиз ёки океан қирғоқларида, табиий шароитда ўтказиладиган футболнинг бу тури мамлакатимизда катта сув соҳилида бўлмаса-да, кичик, сунъий кўл бўйида – “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги чўмилиш ҳавзаси ёнгинасида, “Шўртангазкимё” мажмуасининг ўша йиллардаги спортсевар раҳбарлари ташаббуси билан ихчамгина соҳил футболи майдончаси барпо этилди. Қисқа муддатда у ерда мамлакат миқёсидаги мусобақалар ўтказила бошланди. Аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги турнирлари катта тайёргарлик билан ташкиллаштирилар, унда Республика бўйича ўндан зиёд жамоа иштирок этарди. Бу ташаббус беш-олти йил давом эттирилди. Нима бўлдию, барчаси барҳам топди.

Орадан яна беш йил ўтиб, қачонки Ўзбекистон футболи ассоциациясида ислоҳотлар бошлангач, бу йил мазкур спорт тури яна “нафас” ола бошлади. Ёдингизда бўлса, бундан бир ой муқаддам мазкур майдонда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилган, ўн иккита жамоа иштирок этган расмий турнирда Бухоронинг “Когон” жамоаси бош соврин соҳиби бўлганди. Мана, энди навбат мамлакат чемпионатига келди.

Кубок ўйинларида уч вилоятдан жами ўн иккита жамоа қатнашганди, бу галги баҳсларда эса тўрт вилоят вакилларидан иборат ўн тўртта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боряпти.

Булар, “А” гуруҳи – “Адолат” (Қашқадарё вилоят хавфсизлик хизмати ходимлари);
“Машъал” (Про-лигадаги “Машъал” футбол академияси мураббийлари);
“Бинокор” (Қашқадарё биринчилиги иштирокчиси);
“Ҳуқуқ” (Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари).
“В” гуруҳи – “Олимпия” (Жиззах вилояти олимпия захиралари коллежи мураббий ва тарбияланувчилари);
“Олимпия” (Қарши спорт захиралари коллежи мураббийлари);
“Локомотив” (Қаршидаги шу номдаги спорт клуби);
“Насаф” (Суперлигадаги “Насаф” футбол академияси мураббийлари).
“С” гуруҳи – “Когон-2” (Бухоро вилояти Когон шаҳридаги футбол мактаби тарбияланувчилари);
“Нишон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги қатнашчиси);
“Косон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги иштирокчиси);
“D” гуруҳи – “Самарқанд” (Самарқанд вилоят биринчилигида иштирок этаётган жамоалар мураббийлари терма жамоаси);
ИБЎСМ (Қаршидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари);
“Оқ олтин” (Ғузор тумани вилоят биринчилиги иштирокчиси).



Кеча старт олган чемпионатда қуйидаги натижалар қайд этилди:
“Адолат” – “Ҳуқуқ” – 3:1
“Машъал” – Бинокор” – 2:3
“Жиззах” – “Насаф” ...
“Олимпия” (Қарши) – “Локомотив” – 4:1
“Нишон” – “Косон” –4:4. П.б. 0:2
ИБЎСМ – “Оқ олтин” – 5:4
“Машъал” – “Ҳуқуқ” – 3:3. П.б.1:0
“Адолат” – “Бинокор” – 5:2
“Олимпия” (Жиззах) – “Локомотив” – 5:0
“Олимпия” (Қарши) – “Насаф” ...
“Самарқанд” – ИБЎСМ – 4:3
“Нишон” – “Когон -2” ...

Рамзий маънода мусобақа мезбонлари – “Насаф” жамоаси кетма-кет иккита ўйинга келмагани учун мусобақадан четлаштирилди. Дастлабки ўйинда мағлубиятга учраб, мусобақани давом эттириш имкониятлари пасайиб кетган “Нишон” жамоаси ҳам иккинчи ўйинга келмасликни маъқул топишди ва уларга техник мағлубият ёзилди.

Гуруҳ ўйинлари бугун яна давом эттирилади. Эртага чорак ва ярим финал учрашувлари ўтказилса, 7 сентябрь куни учинчи ўрин ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан олтин, кумуш ва бронза медаллари, дипломлар ва махсус Кубок билан тақдирланади.

Рейтинг: -46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика