"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов
26 дек 2025 15:23
Новости
"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов
Жаҳон чемпионати сари олиб борган тўртта саралаш даври, оғир сафарлар, етишмовчиликлар ва бугун яратилаётган замонавий шарт-шароитлар — унинг футбол ҳаётининг ажралмас қисми.
Футболчилар уюшмасининг 2025 йилги асссамблеяси доирасида Анзур Исмоилов билан суҳбатлашдик. У миллий терма жамоанинг мундиалдаги имкониятлари, гуруҳдаги рақиблар, жамоага бўлган ишонч, шунингдек, ўтмишда Жанубий Кореяга бўлган оғир сафар ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, тажрибали футболчи кейинги мавсумда ҳам Суперлигада майдонга тушиш нияти борлигини яширмади.
"Жаҳон чемпионатида гуруҳимизга кучли жамоалар тушган. Колумбия жуда зўр жамоа, Португалияни ҳамма билади. Биздаги йигитлар ҳам тайёргарлик кўради. Олдинда яхши ўйинлар, ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди. Ўз йигитларимизга ишонамиз. Ўйлашимча, гуруҳдан чиқамиз.
Аввалги шароитлар билан ҳозиргисини солиштириб бўлмайди, чунки мен тўртта саралаш босқичини кўрганман. У пайтларда битта форма учун ҳам муаммолар бўларди. Сафарлар, меҳмонхоналар, қаерда яшашимиз — ҳаммаси муаммо эди. Қайси майдонни берса, ўша ерда югуриб юраверардик. Ҳозир эса ҳамма нарса тайёр", – дейди Анзур Исмоилов.
— 2013 йил Корея Республикасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Ўшанда сафарга боришда қийналганмиз. Хитойдан Владивосток орқали учиб борилган ва бир сутка йўқотилган. Шу воқеанинг тарихи ҳақида гувоҳ сифатида сўзлаб берсангиз...
— Хитойдан тўғридан-тўғри Кореяга парвоз қилишимиз керак эди. Чангли об-ҳаво сабаб парвоздан қолиб кетганмиз. Владивосток орқали етиб бориш жуда қийин бўлган. Ҳозир эса чартер рейслар бор.
— Кейинги йил 41 ёшга тўласиз. Суперлигага тайёргарлик қандай кетяпти?
— Тайёргарлик олиб боряпмиз. Раҳбарият яна бир йил имконият берди. Жамоага ёрдам беришимни айтишди. Ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии
90 minutda ximoyachi jarima maydonida chaladimi. Bu dumbil
uyinchi edi
Соч турмани 21 )))