RU

Последние новости

13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  2 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  3 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  5 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  3 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  25 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1

City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди Новости

City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди

"Манчестер Сити" эгалари бўлган City Football Group Ҳиндистоннинг "Мумбай" клубидаги улушини сотгани маълум бўлди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.

CFG баёнотига кўра, холдинг Ҳиндистон Суперлигасининг келажаги ноаниқлиги сабабли шундай қарор қабул қилган ва ўзининг 65 фоиз улушини сотмоқда. Энди клуб бошқаруви унинг асосчилари қўлига ўтади.

Қайд этилишича, Ҳиндистон чемпионати ҳозирда тижорий ҳамкор топишдаги қийинчиликлар сабаб хавф остида. Шунингдек, мамлакатда пасайиш (дивизиондан тушиш) тизими мавжуд эмас — бу тизим ўтган мавсумга қадар жорий этилиши режалаштирилганди, аммо амалга ошмади.

"Манчестер Сити"дан ташқари, City Football Group таркибига қуйидаги клублар ҳам киради: 

"Жирона", "Нью-Йорк Сити", "Мельбурн", "Монтевидео", "Йокогама", "Палермо", "Боливар" ва Бразилиянинг "Баия" жамоаси.

Аввалроқ City Football Group'да улушга эга бўлган Саудия Арабистони Суверен жамғармаси Electronic Arts компаниясига ҳомий бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, City Football Group шу йилнинг ёзида Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот чиққан эди.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
26 дек 20:22:12
BXZ BXZ
У́збекистонда хам бирор жамоани сотиб олса бу групп яна битта жамоамиз кучли хомийга эга бу́либ кучайарди ва чемпионатимизда интрига янада ошарди .
   
26 дек 20:48:44
leva8989
Neftchi....
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика