RU

Последние новости

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  682 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  11 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Наҳотки? "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди Новости

Наҳотки? "Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди

Теги :  Навбаҳор
Олий лиганинг 14-турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйиннинг 83-дақиқасида Неманья Йованович гол урганидан сўнг майдон эгалари ғалабага жуда яқин туришганди. Бироқ 90+2-дақиқада Шавкат Муллажонов тўп киритгач, баҳс дуранг билан якун топди.

Шу тариқа, "Навбаҳор"нинг кетма-кет ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди. Бу жамоа сўнгги бор 7-турда "Шўртан" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кейинги учрашувларда "Навбаҳор" бешта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлди. Қизиғи шундаки, жамоа ўз майдонидаги охирги тўрт учрашувни дуранг билан якунлади.

"Навбаҳор" ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этганидан сўнг "Локомотив", "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" клублари билан дуранг ўйнади. Қизиқ жиҳати, мана шу тўртта баҳсдан учтаси 1:1 ҳисоби билан тугади.

Лекин иккинчи томондан "Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларда мағлуб бўлмади. "Навбаҳор"дан ташқари ўз майдонида ҳали ютқазмаган яна учта жамоа бор - "Локомотив", "Насаф" ва "Олмалиқ". Илҳом Мўминжонов шогирдлари биринчи давранинг охирги учрашувини сафарда "Насаф"га қарши ўтказишади. Бу ўйин 25 июнь куни бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика