Мюллер: "Флик бизга ниманидир тушунтиришига мажбур эмас"
18 апр 2021 11:55
Новости
Мюллер: "Флик бизга ниманидир тушунтиришига мажбур эмас"
Кеча "Бавария" сафарда "Вольфсбург"ни мағлуб этди.
Ушбу учрашувдан кейин мюнхенликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум якунидан сўнг жамоадан кетиш истаги борлигини маълум қилди. Мураббийнинг мавсумдан кейин кетишига "Бавария" форварди Томас Мюллер ўз фикрларини билдирди.
"Флик нима учун бу қарорга келганини айтгани йўқ. У бизга бир ярим йил давомида қувват берди. "Бавария"да бош мураббий бўлиш учун жуда катта салоҳиятга эга бўлиш керак. Оғир дамларда у бизга ҳамроҳ бўлди. Шу боисдан у бизга нима учун кетаётганини тушунтиришга мажбур эмас", - деди Мюллер.
Ушбу мавсум якунланганидан кейин Ханс-Дитер Флик Германия термасини бошқариши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии