МЮ де Врей билан текинга шартнома имзоламоқчи
29 янв 2023 14:01
Новости
МЮ де Врей билан текинга шартнома имзоламоқчи
"Интер" ҳимоячиси Стефан де Врей фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Клуб ўйинчини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Олдинроқ, "Интер"нинг 30 ёшли Нидерландия терма жамоаси ўйинчиси билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлагани хабар қилинган эди.
Ёзда де Врейнинг амалдаги шартномаси якунланади ва у бошқа клубга эркин агент мақомида ўтиши мумкин. Ўйинчига фаол тарзда "Тоттенхэм", "Севилья" ва "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt портали ҳимоячини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Де Врей жорий мавсум А Серияда 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии