МЮ Антони ва Санчо билан боғлиқ муаммолар туфайли янги вингер сотиб олиши мумкин
12 сен 2023 17:11
Новости
МЮ Антони ва Санчо билан боғлиқ муаммолар туфайли янги вингер сотиб олиши мумкин
Манкунианларда номзод бор.
"Манчестер Юнайтед" Жейдон Санчо ва Антони билан боғлиқ муаммолар туфайли янги вингер харид қилиши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Санчо бош мураббий Эрик тен Ҳаг билан зиддиятга эга. Хабар қилинишича, у бошқа "Манчестер Юнайтед"да ўйнамаслиги мумкин. Антони оиладаги зўравонлик айбловлари туфайли жамоадан четлатилди.
Манкунианларнинг қизиқиш доирасига Анвар Эль-Гази кирди. 28 ёшли вингер ўтган мавсум ПСВ сафида 31 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳозирда нидерландиялик футболчи эркин агент сифатида қолмоқда. Футболчи АПЛда ўйнаш тажрибасига эга, чунки "Эвертон" ва "Астон Вилла"да тўп тепишга улгурган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии