Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди
14 ноя 11:43
Новости
Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди
"Арсенал" 11 турдан сўнг АПЛ жадвалида етакчилик қилмоқда.
Бу "канонирлар" чемпионликка интилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор кучайтирди, аммо жамоа етакчиси Букайо Сака буни жиддий қабул қилмаслигини таъкидлади.
"Арсенал" вингери жамоа ҳар бир ўйинда ғалаба қозониши кераклигини ва ҳаммасини вақт кўрсатишини билдирди.
"Биз шунчаки ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Диққат-эътиборни жамлаган ҳолда майдонга тушсак, кейин бу бизни қаерга олиб боришини кўрамиз. Одамларнинг гапларига таъсир кўрсатолмаймиз, чунки бугун улар бир нарсани, эртага эса бошқа нарсани муҳокама қилади. Одамларнинг биз ҳақимиздаги фикрлари об-ҳаво каби ўзгаради. Энг муҳими — кийиниш хонамиз, пойдеворимиз ва ўзимизга бўлган ишонч", – деди Сака.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии