RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Мутолаа учун. Шифокорлар хатоси туфайли 38 йилдан бери комада ётган франциялик футболчи ва унинг вафодор аёли Новости

Мутолаа учун. Шифокорлар хатоси туфайли 38 йилдан бери комада ётган франциялик футболчи ва унинг вафодор аёли

Футболчи ва унинг аёли ҳақидаги аччиқ ҳикоя.

Жан-Пьер Адамс қарийб қирқ йил давомида ҳаёт ва ўлим ўртасида ётибди. Унинг учун вақт 1982 йилда тўҳтаб қолган.

Жан-Пьер Адамс 1948 йил 10 мартда Дакарда туғилган.

Марказий ҳимоячи "Ним", "Ницца" ва ПСЖ жамоаларида ўйнаган. Франция терма жамоасида 20 дан ортиқ ўйин ўтказган. 1982 йил 17 мартдан бошлаб у врач хатоси туфайли комада.

2007 йил 28 апрель. “Ницца” ва “Осер” жамоалари ўртасидаги Франция чемпионати доирасидаги ўйин олдидан икки киши – Лоран ва Фредерик томошабинларнинг олқишлари остида марказий доирага чиқишди. Уларнинг ҳар бири тўпга рамзий зарба беради. Айнан шу дамда стадион трибунасида “Жан-Пьер Адамс – бизникилардан бири” ёзуви туширилган баннер очилади. Лоран ва Фредерик томошабинларга миннатдорчилик билдиришади, лекин йиғидан ўзларини зўрға тийиб туришади, чунки томошабинлар ўша пайтда 25 йил давомида улар билан бирга бўлмаган отани олқишлашарди.

Аммо 1 дақиқа сукут сақлаш учун сабаб йўқ ва бўлиши ҳам керак эмас. Ахир у тирик. 

Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг тирик қолган одам

Жан-Пьер Адамс 1948 йил Дакарда туғилган. У болалигидан футболга муҳаббат қўйди ва маҳаллий “Жанна д’Арк” суперклубида ўйнаган амакиси – Александр Диадиуга ўхшашни орзу қиларди. Аммо ота-онаси Жан-Пьернинг спорт фаолияти ҳақида ўйлашини хоҳламадилар ва амакиси Диадиунинг қашшоқлигини таъкидладилар. Болакайни барча фанларни ўрганишга мажбур қилишди, у яхши таълим олиши керак эди. Адамс 10 ёшга кирганда, уни Францияга жўнатишди. У ерда Жан-Пьер католик мактабига ўқишга кирди.

Европада у иккинчи оиласини топди – Журден жуфтлиги уни ўз ўғли сингари тарбиялади, аммо камтарона яшашди. Бола ўсиб улғайганида, у иккинчи ота-онасига ёрдам бериш учун каучук фабрикасига ишга кирди. У футболни унутмади ва хоббисини ҳаётининг мазмунига айлантирди. Ота-оналар энди ёш йигитга таъсир ўтказа олмадилар, аммо ушбу белгилар тақдирни кўрсатди: “Фонтенбло” клубида ўйнаб юрганида, 18 ёшли Жан-Пьер тиззасидан жиддий жароҳат олиб, фаолиятини тўхтатиши мумкин эди. Аммо қувноқ ва сабрли Адамс бир йил давомида янги оғирроқ синов олиш учун эски синовни енгди: ёш йигит энг яқин дўсти, футболчи Гай Бюдонинг ҳаётини олиб кетган автоҳалокатга учради. Жан-Пьернинг ўзига омад келган эди: у енгил жароҳатлар билан қутилиб қолди.

Ўша пайтда Адамс аллақачон армияда эди ва ҳаваскор клубда ўйнарди. Тез орада уни профессионал клуб – “Ним” пайқаб қолди. Ҳаёт яхшиланаётган эди. Бу Жан-Пьер дискотекада Бернадетт исмли ажойиб қизни учратганида аниқ бўлди. Уларнинг умумий жиҳатлари жуда кўп эди, аммо битта муҳим фарқ – уларнинг терисининг ранги эди. Бу нарса қиз учун муҳим эмас, балки ота-онаси учун жуда муҳим эди. Улар оддий оиладан эдилар ва қизининг қора танли инсон билан турмуш қуришини жуда қаттиқ қоралашган. Айниқса, Бернадеттнинг онаси. Аммо ғайриоддий Адамснинг унга ва оиласига бўлган муносабати унинг тақдирига таъсир қилди. Ота-она қизини Жан-Пьерга турмуш ўртоқ сифатида беришга рози бўлишди.

Қора гвардиячи

Адамс “Ним”да тезда асосий таркиб футболчисига айланди ва клубга 1972 йил Франция лигасида иккинчи ўринни эгаллашда катта ёрдам берди. Бир неча йил ичида кучли ҳимоячи барча француз ҳужумчилари учун даҳшатли тушга айланди. "Ним"нинг мудофаа чизиғида табиатнинг кучи ўйнайди! Ҳар мавсумда мен ушбу клуб билан учрашишдан жуда қўрқардим. Адамс туфайли”, – деб эслайди “Нант” ва Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ва сардори Анхель Маркос. 

Ўша йили тез ривожланиб бораётган франциялик ҳимоячи миллий терма жамоадан таклиф олди. Ажабланарлиси шундаки, Жан-Пьернинг дебюти Африка терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида бўлиб ўтди ва у Мариус Трезорнинг ўрнига майдонга тушди. Тез орада Адамс ва Трезорни бир-бирисиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ эди. Жуфтлик ўша йилларда сайёрадаги энг яхши футболчилардан бири бўлган Франц Беккенбауэрнинг ўзи томонидан мақтовга сазовор бўлди. Кейинчалик матбуот марказий ҳимоячиларнинг ушбу дуэтини “Қора гвардия” деб атади. Ушбу таҳаллус остида улар француз футболи тарихига кирдилар.

1973 йилда Адамс “Ницца”га трансферни амалга оширди ва у ерда фаолиятидаги энг яхши йилларини ўтказди: 144 учрашувда 17 та гол ва 1975/76-йилги Франция чемпионатида кумуш медаллар – шундан бери “Ницца” ҳеч қачон бундай чўққиларга эришмаган.

Ўлимга олиб келадиган операция

1970 йилларнинг иккинчи ярмида Жан-Пьер ёмонроқ ўйнади: барчаси тиззасидаги муаммолар туфайли. Адамс аввал “Ницца”дан ПСЖга йўл олди ва фаолиятидаги сўнгги икки клуб, таниқли бўлмаган “Мюлхаус” ва “Шалон” бўлди. Иккинчиси уни 1981 йилда ўйновчи-мураббий лавозимига таклиф қилди ва бу футболчи учун янги муаммо бўлди.

Адамс асосий эътиборини мураббийлик фаолиятига қаратди, у Дижон шаҳридаги курсларга ёзилди. Улар бир ҳафта давом этиши керак эди, аммо учинчи куни Адамс тўсатдан тиззасида даҳшатли оғриқни ҳис қилди. Аввалига у чидашга қарор қилди, бироқ оғриқ сусаймади, шунинг учун Жан-Пьер тиббий кўрик учун қўшни Лионга боришга мажбур бўлди. Сканерлаш натижасида тиззасининг орқа қисми жиддий шикастланганлиги ва жарроҳлик амалиёти зарурлиги кўрсатилди. Адамс вақтни беҳуда сарфлашни хоҳламади, шунинг учун у шошилинч операцияга рози бўлди. У 17 мартга режалаштирилган эди.

Бернадетт эрталаб жуда ҳаяжонланганди. Операция арафасида у эри билан телефон орқали боғланганида у одатдагидек ҳотиржам ва меҳрибон эди: “Барчаси яхши, мен яхшиман”. Бу унинг севгилисидан эшитган сўнгги сўзлари эди.

Жан-Пьер операциядан сўнг дарҳол қўнғироқ қилишга ваъда берди, аммо телефон кун бўйи сукут сақлади. Бернадетт ортиқ кута олмади: биринчи қўнғироқ, иккинчиси, учинчиси... Ниҳоят, улар унга қайта қўнғироқ қилишди: “Бу ерга етиб келинг. Ҳозироқ”.

Бернадетт касалхонага келганида, у даҳшатли нарсани билди: эри комага тушган эди.

Ўша куни Францияда шифокорларнинг иш ташлаши бўлиб, кўпчилик иш жойига келмаган. Анестезиолог бир вақтнинг ўзида саккизта операцияни назорат қилди ва дозани тасодифан адаштириб қўйди. Жан-Пьерни анестезиологнинг хатосини тўғирламаган ва терининг ранги туфайли (оқ танли одамларда кўк рангга айланиб кетади) футболчининг аҳволи ёмонлашганини билмаган амалиётчининг кузатиши вазиятни янада оғирлаштирди. Адамс диванда ҳам нотўғри ётар, найчалардан бири ўпкасини вентиляция қилишни тўхтатган эди. Французнинг нафас олиши қийинлашди, юраги тўхтади.

Вафодор аёл

Бернадетт беш кунни Жан-Пьернинг ётган жойида кўз ёшлари билан ўтказди. У энди эри унинг кўзларини очиб ўпишига ишонарди. Аммо у қимирламай ухлашни давом эттирди.

Адамсни уйига, ўз хонасига қайтаришди. Бернадетт эрини ётоғига ётқизди ва олдингидек у билан бир муддат ётди ва у қачондир уйғонади деб умид қилди. Бироқ ҳеч нарса сезиларли даражада ўзгармади. У энди қимирламади. Операциядан олти ой ўтгач, яна бир фалокат юз берди – инфекция Адамснинг танасига тушди. Бернадетт ҳеч бўлмаганда энди эри қайтиб келишини илтижо қилди. Лекин йўқ.

Бўлаётган воқеалар туфайли бир аёл икки боласи билан деярли пулсиз қолди. Жан-Пьернинг собиқ клублари “Ним” ва ПСЖ, Франция футбол федерацияси ёрдам берди, ҳайрия учрашувлари ўтказилди. Албатта, суд ҳам бўлди. Суд жараёни етти йил давом этди, шифокорлар жароҳатни била туриб, айбни тан олмагунларича. Аммо бу Бернадетт ҳаётини осонлаштирмади: ҳар куни у севганини ювинтиради, сочини олдиради ва кийинтиради. Аёлнинг таъкидлашича, у ҳид сезади ва итларнинг увиллашини ёки эшикни тақиллатганини эшитганда касалга ўхшамайди ва албатта, эшитади.

“1982 йил 17 мартда вақт тўхтаб қолди. Ҳеч нарса ўзгармади – на яхши, на ёмон томонга. Жан-Пьер қаримайди, унда оқ сочлар деярли йўқ!”, – дейди Адамс хоним. 

Бернадеттга бир неча бор эрини қариялар уйига жўнатишни таклиф қилишган, чунки у ерда унга малакали ходимлар қарашади. Ҳатто кимдир унинг олдида “эвтаназия” сўзини айтишга журъат этган, аммо меҳрибон рафиқа ҳаммасига қисқача жавоб беради: “бу ақлга сиғмайди”. У Ним яқинида клуб ва мухлисларнинг ҳиссаси орқали уй барпо қилди ва ҳозирда эри билан ўша ерда яшамоқда.

Жан-Пьер аллақачон бобо бўлди. Унинг тўнғич ўғли Лоран 1996 йилда “Ним” билан шартнома имзолаган, аммо унинг футболчилик фаолияти натижа бермаган. Франция терма жамоаси аллақачон икки марта жаҳон чемпионига айланди, футболчилар авлоди алмашди.

Аммо Жан-Пьер буларнинг ҳеч бирини билмайди. Бир кун бошқа бир кунга алмашаверади. У эса 1982 йилда қотиб қолган ва ўша машъум операциянинг охирини кутмоқда...

Хуршид Бахтиёров таржимаси

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика