RU

Последние новости

14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  0 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  1 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  1 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  3 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   2 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  4 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  2 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  6 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  8

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат" Новости

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат"

Олтиариқнинг “Имкон” ва Фарғонанинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг, “Имкон” клуби раҳбари Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев сайтимизга интервью берди.

- “Имкон” футбол клуби 2003 йилда ташкил топган. Айрим сабабларга кўра жамоамиз фаолияти вақтинча тўхтатилган эди, яқинда қайтадан шакллантирдик. Клубимиз ўз стадионига эга. Ҳомийларимиз кўмаги остида ҳозирги кунда стадионимиз қайтадан таъмирланмоқда. Жорий мавсумда ўз олдимизга футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида муносиб иштирок этишни ният қилганмиз. Шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган “Наврўз кубоги” мусобақаларида ҳам қатнашиш режамизда бор.

Ҳозирги кунда асосий эътиборимизни жамоамизни қайтадан шакллантиришга қаратганмиз. Келажакда “Имкон” клуби қошида футбол мактаби ташкил этмоқчимиз.

Жамоамиз асосан 2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилардан иборат. Жамоамизнинг уй учрашувларини ўтказадиган стадиони “Имкон арена” деб номланган бўлиб, бу стадион ўз бағрига ўн минг томошабинни сиғдира олади. Жамоамиз бош мураббийи илгари ҳам бизда ишлаган Камол Жўнашев ҳисобланади, унга Дилшод Райимжонов ёрдамчи мураббий сифатида яқиндан ёрдам беради – дейди Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика