RU

Последние новости

07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  0 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  2 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  1 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  15 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  10 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  10 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4

"Мақсадим терма жамоага ёрдам бериш ва мундиал йўлланмасини қўлга киритиш. Янги мавсумда энг яхши тўпурар бўлишни ният қилганман" - 2024 йил кашфиёти Анваржон Ҳожимирзаев Новости

"Мақсадим терма жамоага ёрдам бериш ва мундиал йўлланмасини қўлга киритиш. Янги мавсумда энг яхши тўпурар бўлишни ният қилганман" - 2024 йил кашфиёти Анваржон Ҳожимирзаев

Бир неча соатлардан сўнг 2024 йил якунланиб, 2025 йил кириб келади. Ортда қолаётган йилда ўзбек футболи кўплаб қизиқарли воқеаларга бой бўлди ва янги номларни кашф этди.

2024 йилги мавсумда ёрқин порлаган футболчилардан бири - "Динамо" аъзоси Анваржон Ҳожимирзаев бўлди. Бундан бир мавсум муқаддам Про Лига тўпурари бўлган Ҳожимирзаев, Суперлигага қайтиши биланоқ, терма жамоа сафидан жой олиши керак бўлган асосий фигуралардан бирига айланди. Анвар Ҳожимирзаев учун орта қолаётган йил қандай ўтди? Жамоаси қайд этган натижалардан кўнгли тўлдими? 2025 йилдаги мақсадлари қандай? Барча саволларга футболчининг ўзи жавоб берди.



- Ассалому алайкум, Анвар ака. Кириб келаётган янги 2025 йил билан табриклайман. Якунланган мавсум ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. "Динамо" якунда эгаллаган ўриндан кўнглингиз тўлдими? Ўзингиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз? Ортда қолаётган 2024 йил сиз учун қандай ўтди?

- Ёмон мавсум ўтказмадик. Албатта, бундан-да яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Бизга насиб қилган ўрин шу экан. Шахсан ўзим учун ҳам мавсум яхши ўтди, аммо 100% кўнглим тўлди дея олмайман. Мен янада яхшироқ ўйин намойиш этишим мумкин эди.

- "Динамо" билан шартномангизни яна бир мавсумга узайтирдингиз ва кейинги мавсумда ҳам Самарқанд жамоаси сафида тўп тепасиз. "Динамо" сафида қолишингизга асосий сабаб нима бўлди?

- Самарқанд ўз уйимдек бўлиб қолган. Самарқандлик мухлислар ва раҳбарият қолишимни исташди ва мен бундай яхши инсонларга рад жавобини бера олмадим.

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлдими? Бошқа клублар молиявий жиҳатдан анча яхшироқ имкониятлар тақдим этгандир...

- Албатта, чемпионатимизнинг энг етакчи клубларидан таклифлар бўлди. Тўғрисини айтсам, мен тўғри қарор қабул қилдим деб ўйлайман. Барчасини вақт кўрсатади.

- 2024 йилги мавсумни бундай барқарор ўтказганингизга нима сабаб бўлди? Масалан, тўпурарлик пойгасида иштирок этган кўпгина футболчиларга барқарорлик етишмади ва улар мавсумни бир текисда ўтказа олишмади.

- Менинг ёрқин ўйинларимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта. Бир ўзим ҳеч қандай натижа кўрсата олмас эдим. Жамоавий ўйин туфайли шундай натижаларга эришдим.

- "Динамо" янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйган? Жамоа янги мавсумга тайёргарликни қачон бошлайди?

- Совринли ўринлар учун курашишни мақсад қилганмиз. Жамоамиз билан 3-январь куни Тошкентда йиғиламиз ва тайёргарликни бошлаймиз.

- 2023 йилда Про лига тўпурари, 2024 йилда мавсум кашфиёти ва лигадаги энг яхши футболчилардан бири бўлдингиз. Кириб келаётган 2025 йилда қайси чўққини забт этмоқчисиз?

- Янги мавсумда энг тўпурар бўлишни ният қилганман.

- Миллий терма жамоамиз январь ойида БААда йиғин ўтказади. Сиз ҳам терма жамоамизнинг навбатдаги йиғинларига чақирилдингиз. Терма жамоадагилар сизга алоқага чиқишдими? Чақирувдан кейинги ҳиссиётлар қандай бўлди? Терма жамоага қандай мақсадлар билан йўл олмоқдасиз?

- Ҳа, алоқага чиқишди. МТЖ сафидаги мақсадим терма жамоамизга имкон қадар ёрдам бериш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш.

- 2025 йилда ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз? Янги мавсумда ҳам индивидуал совринлар учун кураша оласизми?

- Суперлигада медаллар учун курашиш ва тўпурарлик пойгасида ғолиб бўлиш, янги мавсумдаги асосий мақсадларим.

- Ортда қолаётган йилда сиз учун футболдаги қайси воқеалар энг эсда қоларлиси бўлди?

- "Динамо" сафига келиб қўшилишимдан бошлаб ҳамма-ҳаммаси эсимда. Ушбу воқеалар мен учун энг қадрлиси бўлди.

- Самимий суҳбат учун ташаккур. Янги йилдан олдин футбол ҳамжамиятига ва мухлисларга тилаклар ва ниятларингиз бўлса марҳамат...

- Бутун Ўзбекистон аҳлини янги йил билан табриклайман. 2025 йил ҳаммамиз учун яхши келишини тилаб қоламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика