RU

Последние новости

00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  0 23:58ЕЧЛ. "Селтик" — "Бавария", "Фейеноорд" — "Милан" ва "Монако" — "Бенфика" ўйинларининг таркиблари маълум  2 23:21"Эвертон" — "Ливерпуль". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  3 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  1 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  28 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9

МОМЧ-2023. Абдихолиқовдан гол, пешқадамликни бермаётган "Истиқлол", старт олган Туркманистон Новости

МОМЧ-2023. Абдихолиқовдан гол, пешқадамликни бермаётган "Истиқлол", старт олган Туркманистон

Теги :  МОМЧ-2023
Ҳафта давомида Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари (МОМЧ) билан таништириб боришда давом этамиз.

Қардош мамлакатлар чемпионатларининг навбатдаги учрашувлари ўтказилди. Шу жумладан, Қозоғистон чемпионатида ўзбекистонликлар дербиси гувоҳига айландик. Қуйида, мазкур ўйинлар ҳақида фикр юритамиз.

Қозоғистон чемпионати

Ўзбекистонлик футболчилар

"Тобол" - Игорь Сергеев

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров

Қозоғистон чемпионатида 6-тур баҳслари ортда қолди. Эътиборли жиҳати, мазкур турда ўзбекистонликлар дербиси шоҳиди бўлдик. "Ордабаси" — "Тобол" қарама-қаршилигида мезбонлар сафида икки, меҳмонларда эса бир нафар юртдошимиз майдонга тушди. Ушбу учрашувда Бобир Абдихолиқов захирадан тушиб, гол урган бўлса, Игорь Сергеев ва Шаҳбоз Умаров ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳаракат қилишди. Якунда "Ордабаси" 4:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Ордабаси - Тобол 4:1 (1:1)

16 апрель, 2023. Шимкент, Кажимукана. 18000 томошабин.

Ҳакамлар: Сариев Булат (Уральск), Васютин Сергей (Алмата), Долгих Алексей (Павлодар) ВАР: Байымбет Сакен (Тараз) AVAR: Бельский Евгений (Тараз) Захира ҳаками: Орунбаев Илашбек (Туркистон вил.)

Голлар: Тагыберген Асхат 21 (1:0), Дебле Серж 22 (1:1), Абдихолиқов Бобир 72 (2:1), Малый Сергей 77 (3:1), Садовский Всеволод 86 (4:1).

Ордабаси: Шайзада Бекхан, Тагыберген Асхат (к) (Матич Бернардо 81.), Суюмбаев Гафуржан, Умаров Шохбоз (Садовский Всеволод 67.), Исламхан Бауыржан (Тунгышбаев Еркебулан 81), Федин Максим (Абдихолиқов Бобир 67), Петрович Радосав, Ерланов Темирлан, Малый Сергей, Мбоджи Мамаду, Да Круз Альваро Ауро (Астанов Султанбек 87).

Захира: Сейсен Мухаммеджан, Бахтияров Акмаль, Тажибай Батырхан, Васильев Владислав, Жаксылыков Айбар.

Тобол: Коновалов Иван, Мужиков Серикжан (к), Рогач Иван, Илич Йован (Жарынбетов Самат 75), Дебле Серж, Чесноков Ислам (Жумашев Жаслан 82), Габараев Альберт, Вукадинович Милан (Киреенко Павел 82-), Марочкин Александр, Младович Боян (Сульич Асмир 82.), Сергеев Игорь (Оразов Рамазан 57).

Захира: Бусурманов Султан, Акмурзин Тимур, Асранкулов Роман, Семченков Данияр, Жакупов Тимур, Ермекбаев Бекзат, Галым Бейбит.

Огоҳлантиришлар: Мужиков Серикжан 23, Младович Боян 28, Да Круз Альваро Ауро 64, Исламхан Бауыржан 70, Чесноков Ислам 76, Дебле Серж 82.

6-турдан сўнг "Қизилжар" клуби ҳамон 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Ақтобе" 13 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Ордабаси" ҳам худди шунча очко жамғарган ҳолда кучли учликка якун ясаган. Игорь Сергеев тўп тепаётган "Тобол" клуби эса мағлубиятдан сўнг 7-ўринга тушиб кетди. Тўпурарлар жадвалида "Ақтобе" ярим ҳимоячиси Максим САМОРОДОВ ҳамда "Қайрат" ҳужумчиси Жоао ПАУЛО 4 тадан гол урган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

19 апрель санасида Қозоғистон кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўтказилади. Унда "Ордабаси" "Мақтаарал" билан тўқнаш келса, "Тобол" "Ақсу" билан беллашади. Чемпионатнинг 7-тур баҳслари эса 22-23 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қирғизистон чемпионати

Ўзбекистонлик футболчилар 

Алай - Ислом Абдуллаев 

Алай - Жавоҳир Соҳибов 

Алай - Абдулазиз Юсупов 

Дордой - Кемран Нажафалиев

Қора Болта - Муҳриддин Аҳмедов

Нефтчи Қўчқор Ота - Азамат Аҳмедов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Муҳаммадали Турсунов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Достонжон Рашидов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Отабек Ҳайдаров 

Нефтчи Қўчқор Ота - Жавоҳир Расулов 

Талант - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

Ошму Алдиер - Абдулбори Воситжонов 

Ошму Алдиер - Акром Ходжаев

Ошму Алдиер - Марадона Сафаров

Ошму Алдиер - Пўлатжон Шарипов 

Ошму Алдиер - Муҳаммадали Ашуров

Ошму Алдиер - Абураҳмон Абдулҳақов 

Ошму Алдиер - Элнур Турғунов 

Ошму Алдиер - Акмалжон Юлдашев

Қирғизистон чемпионатида 4-тур учрашувлари ортда қолди. Турнир жадвалида "Абдиш-Ата" 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан бир очко кам жамғарган "Нефтчи" иккинчи ўринда пешқадамни таъқиб этмоқда. 8 очкога эга "Алга" эса учинчи ўринни банд этган. Тўпурарлар жадвалида "Алай" футболчиси Сарикбаев Нурланбек ва "Нефтчи" аъзоси Токтосунов Дастанбек 3 тадан гол урган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Мусобақанинг 5-тур учрашувлари 21-24 апрель кунлари ўтказилади.


Тожикистон чемпионати

Ўзбекистонлик футболчилар

Хўжанд - Хушнудбек Бозоров 

Хатлон  - Рустам Қўчқоров

Файзканд -  Зуфарджон Акбаралиев

Эсхата - Олимджон Каримов

Эсхата - Санжар Рихсибоев

Хосилот - Темур Маматмуродов

Куктош - Темур Машарипов

Куктош - Мухиддин Одилов

Куктош бош мураббийи - Абдужаббор Маруфалиев

Тожикистон чемпионатида 4-тур учрашувлари ортда қолди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

ЦСКА – «Файзқанд» – 1:1

«Регар-ТадАЗ» – «Эсхата» – 0:1

«Хатлон» – «Ҳосилот» – 1:0

«Хўжанд» – «Равшан» – 0:0

«Истиқлол» – «Кўктош» – 2:0

Турнир жадвалида ҳамон 10 очко билан "Истиқлол" етакчиликни ҳеч кимга бермай келмоқда. 9 очко тўпгалаган "Эсхата" иккинчи ўринда жойлашган. "Хатлон" эса учинчи ўринни банд этиб турибди. Тўпурарлар жадвалида "Истиқлол" футболчиси Манучеҳр Жалилов 5 та гол билан етакчилик қилмоқда. 

5-тур ўйинлари 20-21 апрель санасида ўтказилади.


Туркманистон чемпионати

Туркманистон чемпионатининг янги мавсуми старт олди. 9 та клуб иштирок этаётган мусобақанинг дастлабки тур баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Копетдаг” – “Шагадам” – 2:1

“Алтин Асир” – “Небитчи” – 0:0

“Мерв” – “Ашхабад” – 0:1

“Ахал” – “Энергетик” – 1:0

(“Аркадағ” дам олди)

Турнирнинг 2-тур учрашувлари 18-19 апрель кунлари ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика