“Жароҳатлар бўлмаганида Қатардан ўтардик” – Ориф Толипов
22 фев 2024 16:05
Новости
“Жароҳатлар бўлмаганида Қатардан ўтардик” – Ориф Толипов
Унинг айтишича, терма жамоада бир-бирига зид ҳолатлар кўп бўлди.
“Охирги учрашувимиз ҳам (Қатар билан – таҳр.) парадоксларга тўла. Ютишимиз мумкин бўлган, пенальтиларга олиб бормаслигимиз, ҳатто пенальтилар сериясини ўзида ютиш мумкин бўлган ҳолатда мусобақани тарк этдик. Мусобақанинг ўзи ҳам парадоксларга тўла. Терма жамоамиз жуда кўп жароҳатлар билан борди. Бош мураббий ҳам турнир давомида бир қатор ўзгариш қилиб, вазиятлардан чиқиб кетган вақтлар ҳам бўлди.
Агар бир йўналишда баҳолаш керак бўлса, қийналаман. Ҳам ижобий, ҳам салбий ҳолатлар бор. Натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Бу баҳонадек ҳам бўлиб қолди, аммо факт – йўқотишлар кўп бўлди. Элдор Шомуродовдан кейин ҳам Алиқулов, Алижонов, Сергеев ва ҳоказо. Етарли даражада бўлди. Жароҳатлар бўлмаганида Қатардан ўтардик”, – дейди у.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии