RU

Последние новости

22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7

Миржалол Қосимов: “Мураббий сифатида 20 йил аввалги ғалабани такрорламоқчиман” Новости

Миржалол Қосимов: “Мураббий сифатида 20 йил аввалги ғалабани такрорламоқчиман”

1994 йил Хиросима яшил майдонларида бўлиб ўтган 12-Осиё ўйинларида тарихий ғалабани қўлга киритганимизга ҳам бир зумда 20 йил бўлибди.
Ўша пайтда дунёга келган болакай ҳозир айни навқирон футболчига айланган.  Айнан ўша тарихий ғалаба катталар терма жамоалари бўйича футболимиз учун ягоналигини сақлаб келяпти. Айниқса, миллий терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари ярим финалидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши кечган учрашуви футболимиз тарихининг ёрқин саҳифаларига муҳрланган. Корейсларнинг ҳужумлар ёмғири остида ўтган ўйинда омад футболчиларимизга кулиб боққан. Азамат Абдураимовнинг супер зарбаси ёдингиздан чиқмаган бўлса керак.

Биласизми, аслида ўша пайтда, яъни Осиё ўйинлари олдидан терма жамоамизга турнир фаворити сифатида қарашмаган. Рақиблар ҳам беписандроқ муносабатда бўлган. Бу эса бизнинг фойдамизга ишлаб, кетма-кет қўлга киритилган ғалабаларга замин яратган. Биз Хиросимадаги тарихий ғалабани ёдга олиш мақсадида 12-Осиё ўйинлари ғолиби Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

- Осиё ўйинларида эришилган ютуқнинг салмоғи, унинг моҳияти қанчалик юқори эканлигини энди тушуниб етяпмиз, - дея сўз бошлади М.Қосимов. – Ҳозир ўша онларни ёдга олиш жуда ҳам ёқимли. Бир зумда 20 йил тўлибдию, лекин назаримда худди кеча бўлиб ўтгандек таассурот қолдиряпти. Бу мустақиллик йилларида эришилган дастлабки катта ютуқ эди. Ҳақиқатан ҳам, таркибимиз жуда ҳам кучли, шу билан бирга аҳил бўлган. Ғалабанинг калити ҳам шунда бўлса керак. Аҳилликда гап кўп, ягона мақсад сари биргаликда ҳаракат қилинса, албатта кўзланган мақсадга эришилади. Қолаверса, стадиондаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшган. Айниқса, ярим финалда Кореяни мағлубиятга учратганимиздан маҳаллий ишқибозлар ҳам бизга мухлислик қилишган. Финал учрашувида Хитой билан ўйнаганмиз ва ушбу ҳал қилувчи ўйинда бизга мухлислик қилувчиларнинг сони кўпроқ бўлган.  

- Ўша пайтда терма жамоа футболчилари турли клублардан таклиф этилганди. Масалан, сиз Владикавказнинг “Спартак-Алания”сидан терма жамоа сафига келиб қўшилгансиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам, бир-бирингизни тушуниб ҳаракат қилишда муаммо юзага келмаганми?

- Йўқ, албатта. Масалан, ўша пайтда Исроил чемпионатида ўйновчи Игорь Шквирин ҳам мен каби легионер мақомида бўлган. Шунчаки, футболчиларнинг бир-бирини тушунишида муаммо бўлмаган. Энг муҳими, ҳар бир чизиқ вакиллари ўз вазифаларини бекаму кўст адо этишган. Дарвозамизни Шейкин ажойиб тарзда қўриқлаган. Айниқса, Корея билан ўйинда айнан унинг маҳорати ва жасорати терма жамоамизни финалга олиб чиққан. Мен бу нарсани ҳеч иккиланишсиз айта оламан. Ўрта чизиқда Сергей Лебедев, Илҳом Шарипов каби тажрибали ярим ҳимоячилар ўйнашган. Ҳимояда Фарҳод Магометов, Андрей Фёдоров, Февзи Давлетов, Улуғбек Рўзимов сингари ишончли футболчилар тўп тепишган. Ҳужумда Игорь Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, ҳужумчилар ортида Азамат Абдураимов ҳаракат қилган. Хуллас, таркиб сезиларли даражада кучли бўлган.

- Терма жамоамиз муваффақиятида мураббийларнинг хиссаси қай даражада бўлган?

- Терма жамоага Рустам Акрамов ва Биродар Абдураимов биргаликда устозлик қилишган. Ҳар бир рақиб жиддий тарзда ўрганилган. Назарий машғулотларда бизга рақиб ҳақида маълумотлар, тегишли кўрсатмаларни бериб боришган. Ўйлайманки, бу икки забардаст мураббийимизнинг ҳам тарихий ғалабанинг қўлга киритилишида хиссалари катта бўлган.

- Миржалол ака, ярим финал бу алоҳида мавзу. Корейсларга қарши кечган ўйинни ўша пайтда финалга қиёслашган экан. Лекин кореялик футболчилар майдонда яққол устунликка эга бўлишганди. Нима деб ўйлайсиз, финал остонасидаги ўйинда омад туфайли зафар қучганмизми?

- Энди омад ҳам кучлиларга кулиб боқади, дейишадику! Аммо, ҳақиқатан ҳам, ўша учрашувда кореялик футболчилар жуда кучли ўйин намойиш этишганди. Дарвозамиз олдидан тинимсиз ҳавфли вазиятларни юзага келтиришган, Шейкин жамоамизни бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолган эди. Юра дарвозабон ярим жамоа деган иборани юз фоиз оқлаган. Биз асосан қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилгандик. Чунки, очиқ футбол намойиш эта олмасдик. Кейин сиз айтгандек, омад ҳам биз томонда бўлганди.

- Азамат Абдураимовнинг супер голи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Азамат ҳақиқий ҳужумчиларга хос тарзда ҳаракат қилганди. Деярли майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйиб, бир неча футболчиларни алдаб, узоқдан айланма зарба билан дарвозани ишғол қилганди. Кечагидек ёдимда, тўп дарвозабон учун ноқулай траэкторияда тўрдан жой олган эди. Ўша пайтда бу гол ҳақида маҳаллий матбуотда жуда кўп ёзилган, гапирилган, телевидение орқали қайта-қайта намойиш этилган.

- 1994 йилнинг 16 октябрь куни Хиросимадаги “Биг Арч” стадионида Осиё ўйинлари ғолибини аниқлаб берган ўйинда терма жамоамиз ўша пайтда дунёнинг бешдан бир қисм аҳолиси яшайдиган Хитойга қарши майдонга тушган. Япониялик рефери Масаёши Окада бошқарган финал учрашувида Игорь Шквирин, Сергей Лебедев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов томонидан киритилган голлар терма жамоамизнинг 4:2 хисобидаги ғалабасини таъминлаганди...

- Осиё ўйинларининг энг сўнгги мусобақаси бу – футболнинг финал учрашуви бўлган. Унгача барча спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланганди. Олимпия шаҳарчасида барча спортчилар истиқомат қилгани учун биз бўш вақт бўлди, дегунча ўзбекистонлик бошқа спортчиларнинг иштирокини кузатардик ва юртдошларимизни қўллаб-қувватлар эдик. Финал куни ўз ўрнида улар ҳам стадионга келиб, биз футболчиларга руҳий далда бериб туришган. Қолаверса, япониялик ишқибозлар ҳам бизга мухлислик қилишган.

- Терма жамоамиз финалда йирик 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Ташқаридан қараганда, бу осон қўлга киритилган ғалабадек таассурот қолдиради. Лекин унинг қай даражада осон ёки қийин бўлганлигини майдонда 90 дақиқа давомида ҳаракат қилганлар билишади. Шундай эмасми?

- Енгил ғалабанинг ўзи бўлмайди. Гарчи йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада, финалда осон ғалаба қозондик, деб айта олмайман. Менимча, ўша куни майдонга тушган ҳар бир футболчи ҳам шундай фикр билдирса керак. Кетма-кет иккита тўп киритганимиз бизнинг фойдамизга хизмат қилганди. Ҳисоб 3:2 бўлиб турган бир пайтда, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимизда, якуний ҳисоб умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

- Орадан 20 йил ўтиб, энди бош мураббий сифатида терма жамоани Осиё ўйинларига бошлаб борасиз. Билишимизча, терма жамоа олдига катта вазифалар қўйиляпти. Мусобақага эса оз фурсат қолди. Якуний тайёргарлик режаси ишлаб чиқилганми?

- Ҳақиқатан ҳам жуда қизиқ ҳолат. Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Осиё ўйинлари ғолиб бўлиш имконияти мавжуд. Тайёргарлик 20 июлдан бошланади. Тошкентда ўтказиладиган бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинига 1991-93 йилларда туғилган футболчилар таклиф этилган. Шунингдек, яна уч нафар ёши катта футболчини ҳам таркибга киритишим мумкин. Йиғин доирасида маҳаллий жамоаларимиз билан назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Албатта, ҳар бир терма жамоа аъзосини олий мақсади ушбу Осиё ўйинларида зафар қучиш. Федерациямиз раҳбарияти ҳам терма жамоа олдига чемпион бўлиш вазифасини қўйган. Ўйлайманки, бу вазифани бажариб, она Ватанга ёруғ юз билан қайтамиз.

- Сентябрь ойида ўтказиладиган 17-Осиё ўйинлари ФИФА тақвимидан жой олмаган. Бу эса футболчиларни терма жамоага узоқ муддатга таклиф қилишингизда муаммоларни юзага келтириши мумкин. Бу масалани қандай қилмоқчисиз?

- Тўғри таъкидладингиз, биз ҳамиша ФИФА тақвими бўйича муаммоларга дуч келганмиз. Бўлажак Осиё ўйинлари ҳам бундан мустасно бўлмайди. Шуни тўғри англаган ҳолда асосий урғуни олий лигамизда ўйнаётган ўйинчиларга берамиз. Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов каби легионер футболчиларимзни ўз клублари бундай узоқ муддатга қўйиб юбормайди. Шундай бўлсада, аввало, футболчининг ўзи, кейин эса клуб раҳбарлари билан гаплашиб кўрамиз.

- Таркибга жалб қилиниши мумкин бўлган ёши катта уч нафар футболчи масаласида бир тўхтамга келдингизми?

- Миллий чемпионатимизнинг биринчи давраси якунланди. Номзод футболчиларни кузатиб бордим. 20-28 июль кунига белгиланган йиғинимизни якунлаб олгач, мураббийлар штаби билан бирга бу масалада бош қотирамиз. Номзодлар етарли. Уч нафар ёши катта футболчини август ойида ўтказадиган йиғинимиз чоғида аниқлаб оламиз.

- Миржалол ака, сиз параллел равишда миллий терма жамоада ҳам фаолият юритасиз. Табиийки, айрим йиғинлар деярли бир хил вақтга тўғри келиб қолиши мумкин. Бу масаланинг ечимини қандай топмоқчи бўляпсиз?

- Миллий терма жамоани ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Ҳар ойда йиғин ўтказиш тасдиқланган. Август, сентябрь ва октябрь ойларига ўртоқлик учрашувлари белгиланган. Осиё ўйинларида қатнашадиган футболчиларнинг катта қисми миллий терма жамоада ҳам ўйнайди. Ўйлашимча, бу борада муаммо бўлмайди. Осиё ўйинлари ҳам биз учун муҳим. 1994 йилги муваффақиятни такрорлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Бугунга келиб шаклланган терма жамоа бу вазифани уддалашга қодир. Инчеонда ўтказиладиган 17-Осиё ўйинларида чемпионликдан ўзга натижа бизни қониқтирмайди.     

- Бир ой давомида футбол жамоатчилигининг диққат-эътибори Бразилия яшил майдонларида ўтказилган ЖЧ-2014 ўйинларига қаратилди. Сиздан кутилмаган натижалар ҳақида эмас, аксинча, келаси йилнинг январь ойида Австралияда ўтказиладиган Осиё Кубогида терма жамоамизга бош оғриғи бўлиши кутилаётган Осиё жамоаларининг иштироки ҳақида сўрамоқчиман. Тўрттала жамоа хаттоки битта умумий ғалабага эришмай, мундиалдан қайтиб келишди. Осиё жамоаларининг ЖЧ-2014даги умумий иштирокига қандай баҳо берасиз?

- Тўрт йил аввал ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати билан Бразилиядаги мундиални таққосласа, жуда катта фарқ кўзга ташланади. Испания, Италия, Англия, Португалия, Россия терма жамоаларининг гуруҳдан чиқа олмаслигини ҳеч ким кутмаганди. Башоратлар ўзини умуман оқламади. Коста-Рика бошдан баланд сакраб, катта шов-шув кўтарди. Жамоаларнинг тактикаларида ҳам ўзгаришлар рўй берган. Жазоир терма жамоаси Германияни қийнаб кўйди. Бразилия нимчорак финалдаёқ ўз иштирокини тўхтатиши мумкин эди. Энди жаҳон чемпионати бу жуда катта бозор. Футболчилар ўзларини кўрсатиб, катта шартномалар имзолашга ҳаракат қилишади. Масалан, Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси, ЖЧда 6 та гол киритган Хамес Родригесни 5 миллион долларга сотиб олмаган экан. ЖЧ-2014даги ёрқин ўйинидан сўнг Родригеснинг баҳоси 45 миллионга кўтарилиб кетди. Жаҳон чемпионати футболчилар учун ўзини кўрсатиши учун катта саҳна вазифасини бажариб беради. Энди Осиё жамоаларининг иштирокига келсак, Эрон кучли гуруҳга тушганди. Уларнинг плей-оффга чиқиш имкониятлари деярли нолга тенг эди. Шундай бўлсада, Нигерия билан дуранг ўйнашга муваффақ бўлишди. Аргентина билан кечган учрашувда ҳам катта шов-шув кўтаришларига бир баҳя қолди. Мессининг индивидуал ҳаракатлари Аргентинага қўшиб берилган дақиқада уч очкони тақдим этди. Австралия ҳам имконияти даражасида ўйнади. Менга уларнинг Голландия билан ўтказган ўйини жуда ҳам ёқди. Очиқ футбол бўлди. Ҳисобда олдинда ҳам борди. Ван Перси, Роббен каби тажрибали футболчиларнинг маҳорати якунда голландларнинг ғалабасини таъминлади. Австралия бу ўйини билан ўзи мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида фаворит бўлиши аниқ. Лекин бир нарсани унутмаслик керак, январь ойида футболчиларнинг қандай спорт формасида бўлиши ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Мана Испания, Италия ва Англия терма жамоаларининг айнан мундиал чоғида жисмоний жиҳатдан тайёр эмаслиги охир оқибат натижага таъсир қилди. Футболчилар робот эмаски, ҳар доим бир маромда ўйнаса. Япониядан кучлироқ ўйин кутгандим. Аммо, амалдаги Осиё чемпионлари ўз имкониятларидан пастроқ ўйин кўрсатишди. Корея терма жамоаси ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Бу гуруҳда Бельгия яққол фаворит эканлиги олдиндан маълум эди. Иккинчи йўлланмага Россия, Жазоир ва Жанубий Корея терма жамоалари даъвогарлик қилишди. Якунда африкаликлар 1/8 финал чиптасини қўлга киритишди. Ғалаба қозонмасдан туриб, гуруҳдан чиқишнинг иложи йўқ.

-  “Бунёдкор”ни тарк этганингиздан сўнг сизда миллий чемпионат ўйинларини бевосита стадиондан кузатиш имконияти кўпайди. Шу маънода, олий лига ўйинларини кузата туриб, ўзингиз учун янги номларни кашф этдингизми? Умуман, биринчи давра сизда қандай таассурот қолдирди?

- Чемпионатимизнинг биринчи давраси жуда ҳам қизиқ кечди. Кутилмаган натижалар ҳам бўлди. Ҳозир “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари бир хилда очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишмоқда. “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” клублари карвонбошиларни таъқиб этишда давом этишяпти. Биринчи давранинг 5 июль куни бўлиб ўтган сўнгги учрашувида “Пахтакор” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилди. Ундан аввал Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги “Пахтакор” – “Локомотив” ўйинини кўрдим. Айнан мана шундай қарама-қаршиликлардаги ўйинлар сони миллий чемпионатимизда қанчалик кўп бўлса, футболимиз шунчалик ўсади. Бундан эса биринчи галда миллий терма жамоа ютади. Мураббий номзодларнинг кўплигидан танлов масаласида қийналиб қолиши керак. Афсуски, ҳозирча бундай ўйинлари сони кўп эмас. Номзодлар борасида ҳам жуда ҳам қийинчиликка дуч келмайсиз. Яна ўша 4 та жамоа – “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф” ва “Бунёдкор” чемпионлик учун кураш олиб боряпти. Улар қаторига “Олмалиқ”, “Нефтчи”, “Навбаҳор” жамоалари ҳам қўшилишини истардим. Кескин қарама-қаршиликлар натижасида истеъдодли ёшлар етишиб чиқади. Бир маромда кечадиган учрашувларда истеъдодларни аниқлай олмайсиз. Кейин ёш футболчиларга ҳам мурожаатим бор. Фахрий футболчиларимиздан бир жумлани кўп эшитамиз: бизнинг давримизда Ватан учун, мухлислар ҳаққи-ҳурмати учун ўйнардик. Пул муҳим ва бирламчи нарса эмасди. Ҳоўирги футболчилар айнан моддиятни биринчи ўринга қўйишяпти. Яхши футбол намойиш этилса, пулнинг ўзи келаверади. Ҳа, фахрийларимизнинг гапларида жон бор. Ёш футболчилар маълум бир муваффақиятга эришгандан сўнг ўз устиларида ишламай қўйишяпти. Қайсидир жойларда мураббийлар натижа деб ёшларга эътиборни бироз сусайтириб қўйишяпти. Мен ёшларга Одил Аҳмедовни кўп бор мисол тариқасида келтираман. Пулнинг кетидан чопмади. Тинмай ишлади, мана ҳозир пул униг кетидан қувиб юрибди. Ёшларга ҳам Одилнинг йўлини берсин деб қоламан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика