RU

Последние новости

14:57"Пахтакор" академияси Жаҳоннинг энг яхши юзталигидан жой олди  0 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  1 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман" Новости

Миржалол Қосимов: "Юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун, яъни 27 июнь куни юртимизда нишонланаётган матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан қалам аҳлини табриклади.

«Ҳар бир йўналиш ва соҳанинг ривожи йўлида матбуотнинг, айниқса жонкуяр журналистларнинг ўрни ва хизмати катта. Хусусан футбол ривожи йўлида бир қатор журналистлар ўзларининг жонкуярлиги ва фаоллиги билан миллионлар ўйинининг тарғиботига катта ҳисса қўшиб келишмоқда. Бу йўлда нафақат интернет журналистикаси, балки телевидение, радио ва бошқа йўналишларда ҳам матбуот вакиллари, шунингдек, кадр ортида хизмат қилувчи оммага кўринмайдиган қатор фидойи ходимлар катта меҳнат қилишади. Ҳозирги замонда футболни матбуотсиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Умид қиламанки, яқин йиллар ичида нафақат ўзбек матбуоти, балки жаҳон медиаси ўзбек футболининг ютуқли лаҳзалари ҳақида ёзиш билан овора бўлади. Ўз ишини профессионал тарзда бажарадиган, ўринли танқид, таҳлилий қараш ва холисона ёндошув билан қалам тебратадиган барча матбуот ва ОАВ ходимларини чин юракдан табриклайман ва уларга ижодий муваффақият тилайман. Юртимиздаги барча журналистларни профессионал касб байрами билан табриклайман», - дея ўз тилакларини билдирди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика