RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Миржалол Қосимов: "Ғалабани Комбинатнинг 70 йиллик юбилейига бағишлаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Ғалабани Комбинатнинг 70 йиллик юбилейига бағишлаймиз"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 22-тур доирасидаги "Бунёдкор" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Миржалол Қосимов: - Муҳим ўйинда ғалабага эришдик. Ушбу ғалабани Олмалиқ Кон Металлургия Комбинатининг 70 йиллик юбилейига бағишлаймиз! Мухлисларимизни ҳам ғалаба билан хушнуд этганимиздан хурсандмиз. Ҳар қандай жамоага мухлислар далдаси муҳим. Олмалиқдан келган ишқибозларнинг олқиши футболчиларга завқ беради. 

Дарвозабонлар ўртасидаги рақобат? Йил бошида кўплаб дарвозабонларга имкон бердик. Хатолар юзага келди. Ҳозирги кунда Султоновнинг ҳолати яхши. Умуман бу чизиқда яхши рақобат вужудга келган. Рақобат бор жойда эса ўсиш кузатилади. 

Мавсум ўртасидагига нисбатан ҳозирги жамоа тажовузкор ва жўшқин кўринмоқда? Қисқа фурсат ичида жамоани шакллантириш қийин. Ҳар қандай инсон янги коллективга келганидан кейин бегона жойга тезда киришиб кетмайди. Умуман ҳар қандай соҳада шундай. Йил бошида жуда кўп хатолар қимматга тушди. Оддий вазиятлардаги хатолар, дарвозабонлардан бошлаб, ҳужумчиларга қадар беқарор кўринганди. Умуман футболда омад деган тушунча керак. Баъзи вазиятларда эса омад кулиб боқмади. 

Янги жамоани қуриш учун вақт керак. Ҳозирги пайтда футболчилар ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Умуман футболни юқори иштиёқ билан ўйнаш керак. Барчага завқ улашувчи ўйиндан роҳат олишни билиш керак. Ўшанда нимагадир эришиш мумкин.

Кубок финалидаги рақиб ҳақида? "Пахтакор" юртимиздаги энг номдор ва кучли жамоа. Улар бежизга чемпионат якунига 7 тур қолганида чемпион бўлишгани йўқ. Қолаверса "Пахтакор"да юқори малакали футболчилар йиғилган. Гарчи рақиб кучли бўлсада, биз уларга қарши кўл остимдаги футболчилар билан тайёргарлик кўрамиз. АГМКдаги баъзи футболчилар Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган, баъзилар эса йўқ. Майдонда ўз кучимизни синаб кўрамиз. Лекин ҳали финал ҳақида ўйлашга эрта. Чунки олдимизда яна бир муҳим баҳс, "Динамо"га қарши Лига Кубоги ярим финал баҳси кутмоқда. 

Футбол фақат ҳужумдан иборат эмас. Ҳимоячилар ҳужум пайтида жамоага ёрдам беради. Ҳужумчилар ҳам керак пайтда ҳимояга қайтиб, мудофаа чизиғи вакилларига кўмак бериши лозим. Элгужа Григалашвили ҳимояга қайтиб ўйнаётгани учун ҳужум пайтида чарчаб қолмоқда, деб ўйламайман. Унинг жисмоний ҳолати яхши. Тўғри, ҳужумкор футболчи қолганларга нисбатан очкўзроқ бўлиши лозим. Лекин қаерда нима қилишни билиш керак. Элгужа Григалашвили бир вазиятда масъулиятни ўз бўйнига олишдан кўра очилиб турган жамоадошларига тўпни узатганида, балки ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. Элгужа Григалашвили ўзига қўйилган кўрсатма ва талаб қилинаётган вазифаларни яхши адо этмоқда. 

Абрамовнинг терма жамоага бош мураббий бўлгани "Бунёдкор" ўйинига таъсир қилдими? Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Ташқаридан ҳамма нарса осон кўринади. Барибир буни ичкарида ҳис қилган бошқа. Шу боисдан бу ҳақида бирор нарса дейиш мушкул. Абрамов бошчилигидаги терма жамоамизга омад тилайман.

Рейтинг: +15   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика