RU

Последние новости

02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  15 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10

Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади" Новости

Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"

"Манчестер Сити"га сафарда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ўйиндаги асосий воқеалардан бири — "қизиллар"нинг ҳисобга олинмаган голи билан боғлиқ вазиятдан норози бўлди.

"Менимча, нотўғри қарор қабул қилингани аниқ ва равшан, ҳеч бўлмаганда менинг фикримча. Чунки у [Энди Робертсон] дарвозабонга [Виржил ван Дейкнинг бош билан берган зарбасидан кейин] халақит бермади.

Ўйиндан сўнг дарҳол менга ўша ҳакам [Крис Кавана] ўтган мавсум "Вулверхэмптон"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинида ҳисобга олган гол кўрсатилди. Бирга бир ўхшаш ҳолат.

Ён ҳакам байроқни кўтариши ва офсайд қайд этиши учун ҳам 13 сония вақт сарфлади.

Умуман олганда, бугунги баҳс бизники эди деб айтолмайман. 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз, лекин объектив қараганда "Манчестер Сити" яхшироқ жамоа эди", – деди мерсисайдликлар устози.

Эпизод видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
11 ноя 18:43:17
mirabzal
сити барбир кучли уйнади бемалол юутарди ливерпули
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика