RU

Последние новости

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  8 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

“Металлург” назорат учрашувида “Қўқон 1912”га имкониятни бой берди Новости

“Металлург” назорат учрашувида “Қўқон 1912”га имкониятни бой берди

Мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” жамоаси “Қўқон 1912” жамоаси билан куч синашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Биринчи таймда бекободликлар асосий таркибда ҳаракат қилди ва уларда ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди. Иккинчи таймда эса “Металлург” мураббийлари ёшлар таркибини ҳамда жамоада кўрикда бўлиб турган футболчиларни майдонга туширди. Водийликлар мураббийи Мурод Исмоилов эса аксинча ўйин бошидаги таркибни сақлаб қолди ва тайм давомида янги кучларни майдонга тушириб, ўйин темпини ошириб борди. Бекободликларда ёш ўйинчилар том маънода ўзларини кўрсатишга уринишди. Чиройли, ҳужумкор футбол кўрсатишлари баробарида тажрибасизликлари боис жузъий камчиликларга ҳам йўл қўйиб туришди. Натижада шундай хатолардан бири дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди.


“Металлург” – “Қўқон 1912” – 0:1 (0:0).
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Дониёр Сайлавов, Набижон Рўзиев.
“Металлург” (1-таймда): Суҳроб Султонов, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Саид Абдужабборов, Руслан Вагапов, Аюбхон Нўъмонов, Зоҳид Абдуллаев.
“Металлург” (2-таймда): Тимур Тўйчиев, Жасур Аҳмедов, Омам-Бийик Халилов, Улуғбек Худоёров, Жасур Аҳмедов, Суннат Эрматов, Улуғбек Боқиев, Озод Комилов, Сирож Тошпўлатов, Улуғбек Дадабоев, Сардор Расулов.

Энди “Металлург” футболчилари навбатдаги икки учрашувни “Бунёдкор” футбол академияси майдонида мезбонларнинг ёшлар таркиби – “Бунёдкор-2” (16 январь) ҳамда “Машъал” (19 январь) жамоаларига қарши ўтказишади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика