Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган
30 сен 19:48
Новости
Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган
Мадрид клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрига жиддий қизиқиш билдирган, бироқ трансфер бир сабабга кўра – "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг қатъий позицияси туфайли амалга ошмай қолган.
"El Nacional" хабарига кўра, испаниялик мураббий клуб раҳбариятига Родри ўз тизимидаги асосий фигура эканлигини ва уни ҳар қандай қандай шароитда ҳам сотиш мумкин эмаслигини тушунтирган.

"У бизнинг жамоамиз учун алмаштириб бўлмас футболчи", – деди Гвардиола.
Испаниялик ярим ҳимоячи яқинда оғир жароҳатидан фориғ бўлганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва Transfermarkt'даги нархи 110 миллион еврога баҳоланган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии
Barsa boganda sotar edi baribir barsani oylaydi