Мелодан сўнг Балотелли ҳам Кьеллинига кескин жавоб қайтарди
09 мая 2020 21:30
Новости
Мелодан сўнг Балотелли ҳам Кьеллинига кескин жавоб қайтарди
“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Италия термасидаги собиқ жамоадоши Марио Балотеллининг ёмон одамлигини айтиб, у шерикларини ҳурмат қилмаслиги ҳақида гапирган эди.
“Ҳеч бўлмаганда ғурурим бор ва бирон нарсани одамларнинг юзига айтишдан қўрқмайман. 2013 йилдан бери ҳақиқий эркак сифатида буни қилиш учун етарлича имкониятга эга бўлгандинг, аммо бундай қилмадинг. Ким билади, бир кун келиб ҳозирги жамоадошларинг ҳақида нима дер экансан. Ғалати сардорсан. Агар чемпион дегани шу бўлса, у ҳолда бўлмай қўя қолай. Италия терма жамоаси футболкасига эса ҳеч қачон ҳурматсизлик кўрсатмаганман”, дейди “Брешия” аъзоси.
Аввалроқ, “Палмейрас” ярим ҳимоячиси Фелипе Мело Жоржо Кьеллинини бошқа ҳурмат қилмаслигини айтганди. Маълум бўлишича, Кьеллини Мелога “ёмонларнинг энг ёмони” ва “чириган олма” дея таъриф берган
Комментарии