

Гап шундаки, Кьеллини Мелога “ёмонларнинг энг ёмони” ва “чириган олма” дея таъриф берганди.
“Менга қизиқ, у айнан нимани назарда тутган эди. “Ювентус”да ўйнаганимда, жамоадошларим ва раҳбариятга нисбатан ёмон муносабатда бўлишга ҳаракат ҳам қилмаганман. Жоржиога келсак, энди уни умуман ҳурмат қилмайман. Ҳурмат қилмайман ҳам.
У ёмонларнинг энг ёмони эканлигимини айтиб, мен билан тез-тез урушишни хоҳлаганини айтдими? Кьеллини доимо қўрқоқ бўлган. Балки у Чемпионлар Лигасидан “Ювентус”ни чиқариб юборган “Галатасарой” ёки “Интер”нинг треблга эришгани учун мендан ғазабланаётгандир”, дейди 36 ёшли футболчи.



