"Мана спиртли ичимлик одамлар билан нима қилади". Клопп "Боруссия"нинг олтин дубли қандай нишонланганини эслай олмайди
01 мая 2020 17:03
Новости
"Мана спиртли ичимлик одамлар билан нима қилади". Клопп "Боруссия"нинг олтин дубли қандай нишонланганини эслай олмайди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Боруссия" билан 2012 йил олтин дубль қайд этилгандан кейин нишонлаш маросимини эслай олмаслиги ҳақида гапирди.
Ўшанда мураббий жуда маст бўлган.
"Биз жуда ҳам оригинал тарзда нишонлагандик. Бу ҳақиқатдан ҳам уёқдан буёққа югуриш ила ўтган буюк нишонлаш бўлган. Бугун бунақаси бўлмайди.
Мен 2011 йилги нишонлашда жуда маст бўлганман, лекин 2012 йил олтин дублдан кейин маросимни умуман сезмадим, эслай олмайман. Мана спиртли ичимлик одамлар билан нима қилади.
Спиртли ичманглар, акс ҳолда ҳаётингиздаги муҳим онларни йўқотасиз", - деди Клопп.
2011-2012 йилги мавсумда Юрген Клопп бошқарувидаги "Боруссия" Германия чемпиони бўлган ва мамлакат кубогини қўлга киритган. Финалда улар "Бавария"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этишган.
Комментарии