RU

Последние новости

09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  10 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  1 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  4 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  17

Маъмур Икромов: “Локомотив”нинг таклифини рад этиш мумкин эмасди” Новости

Маъмур Икромов: “Локомотив”нинг таклифини рад этиш мумкин эмасди”

14 февраль куни Маъмур Икромов “Локомотив” билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
“Металлург” шарафини 2008 йидан бери муносиб равишда ҳимоя қилиб келаётган дарвозабоннинг “Локомотив”дан таклиф олганидан хабардор эдик. Аммо музокаралар қандай якунланишини кутаётгандик. Ўз навбатида Икромов ҳам “Локомотив”дан тушган таклиф ҳақида ҳеч кимга айтмай туришимизни сўраганди. Энди бўлса, у расман темирйўлчилар аъзосига айланди. 

- Очиғини айтганда, “Локомотив” аъзосига айланишингизни кутмагандим. Чунки доимгидек “Металлург” билан шуғулланаётгандингиз. Бирданига вазият бундай тус олиши сизни ҳам шошириб қўйдими?

- Менга бундай таклиф тушганидан кейин хурсанд бўлдим. Назаримда, ҳар қандай ўйинчига “Локомотив”дан чақирув бўлса уни мамнуният билан қабул қилади. Бу клубнинг мақсади ҳамиша олий. Шу сабабдан “Локо”нинг таклифини ҳеч қандай иккиланишларсиз қабул қилдим. Ҳеч кимга сир эмаски, “Металлург”даги мақсадларимиз жиддий эмасди. Асосан 7- 8-ўринлар учун курашиб келардик.

- Ушбу таклифни биринчи бор кимдан эшитдингиз?
- “Бунёдкор”га қарши ўртоқлик учрашувига “Локомотив”нинг раҳбарлари ҳам келишди ва улар ўйиндан кейин мени расман ўз клубига таклиф қилишди. Ҳаммаси бир кунда ҳал бўлди. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмагандим. Албатта, бунинг асосий сабаби Игнатий Нестеровнинг жароҳат олгани билан боғлиқ. Натижада клуб тезкорлик билан янги дарвозабон қидиришга тушди. Менинг вариантимда тўхташганидан мамнун бўлдим. Ўз навбатида Игнатийга тезроқ соғайиб кетишини тилайман.

- Сизнинг “Металлург”дан кетишингизга Рустам Мирсодиқовнинг муносабати қандай бўлди?

- Рустам ака бундан хурсанд бўлди. У ўз жамоасидаги футболчисининг етакчи клубга бориб ёрдам беришидан хурсанд эканлигини айтди. Устозим ҳам қўлимдан келганича “Локомотив”га ёрдам беришимни ва бизни уялтириб қўймагин дея омад тилади. Менга билдирилаётган ишончни оқлаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

- “Локомотив” раҳбарлари билан музокара жараёнида сизга манзур бўлган жиҳат нимада бўлди?
- Улар менга таклиф билан чиқишгач, бошқа нарсалар ҳақида ортиқча ўйлаб ўтирмасдан дарҳол розилик бердим. Бу клуб Ўзбекистон чемпионлиги ва Кубоги учун асосий даъвогарлардан бири. Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиши ҳам бу таклифга ўйланмасдан розилик беришимни ундади.

- Яна “Металлург”да қолишга тайёргарлик кўраётганмидингиз?
- Мавсум тугаганидан сўнг ўзимни бошқа жамоада синаб кўриш ҳаёлига берилгандим. Чунки етти йил битта клуб сафида тўп сурганим боис муҳитни алмаштиришга қарши эмасдим. Аммо вазият бунчалик ўзгариб кетишини ўйламагандим. Чунки чемпионат ҳам тобора яқинлашиб бораётганди ва аксарият жамоалар ўз дарвозабонларига эга бўлиб бораётганди. Шунинг учун яна “Металлург”да қолсам керак деб ўйлашни бошлагандим. “Локомотив” ўз номи билан “Локомотив”. Бу жамоа “Нефтчи”, “Шўртан” ёки “Бухоро” эмас. Бундай таклифни рад эта олмасдим.

- Сиз фаолиятингизда ҳали ҳеч нима ютмагансиз. “Локо”га ўтиш орқали ниманидир қўлга киритиш имкониятига эга бўляпсиз. “Металлург”да эса барибир ҳеч нимани юта олмасдингиз. Энди бўлса хоҳиш ва истакларингиз ҳам бошқача бўлаётгандир?

- Бўлмасам-чи! Олий лигада ўйнашни бошлаганимдан бери нимадир ютишни орзу қилардим. Энди мен учун бундай имконият яна бир қадам ошди. Ҳозирги ёшимда бундай таклиф доим ҳам бўлавермасди. Менинг ниятим Ўзбекистон чемпиони ва Кубогини қўлга киритиш.

- 2004 ва 2005 йили “Локомотив” шарафини ҳимоя қилгансиз. 2007 йилнинг иккинчи даврасини ҳам ушбу клубда ўтказгач, кейин “Металлург”га кетгандингиз. Орадан етти йил ўтиб яна “Локо”га қайтдингиз...

- Бунинг мен учун ўхшашликлари сезиляпти. Орадан етти йил ўтгач яна “Локомотив”га қайтдим. Боя мақсадларимни айтиб ўтдим. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муносиб иштирок этиб, жамоамга ёрдам бермоқчиман. Ўйлаётган орзуларим сари бир қадам ташлаганимдан хурсандман. Қачонлардир Осиё майдонларида ўйнармикинман, дея ўйлардим. Бундай имкониятга эга бўлаётганимдан жуда ҳам қувончдаман. Ҳали Осиё Чемпионлар лигасида қатнашмаганман ва унинг муҳитини ҳис қилмаганман.   

- “Локомотив”да сиздан ташқари Сардор Қобулжонов билан Сарвар Каримов бор. Биринчи рақамли посбон бўлишга қанчалик ишоняпсиз?

- Ким кучли бўлса ўша ўйнайди. Жамоа машғулотларига қўшилганимдан кейин таассуротларимни айтаман. Ҳозир эса ҳамкасбларим хусусида етарлича фикр билдира олмайман. Лекин уларни ёш ва умидли дарвозабонлар деб ўйлайман.
 
- Нестеров жароҳат олмаганида ҳаммаси ўша-ўшалигича қолган бўларди...

- Бир томондан хурсандман, иккинчи томондан эса хафаман. Нестеров менинг касбдошим. Жароҳат ҳар бир футболчи билан юз бериши мумкин. Икки йил олдин мен ҳам жароҳатланганман. Игнатийни тезроқ соғайишини истайман. Миллий терма жамоамиз дарвозабонининг ўйнай олмаслигидан хафа бўлдим.

- У билан яқиндан танишмисиз?
- Ҳа. Лекин бирга тўп сурмаганман. Шунга қарамасдан, бир-биримизни биламиз. 2002 йили терма жамоа таркибида бирга бўлгандик. Озарбайжонга ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун борганимизда мен иккинчи дарвозабон бўлгандим. 

- Нестеровнинг жароҳатга йўлиқишидан кейин “Локомотив” унинг ўрнига кимни таклиф қиларкин, дея ўйлаганмидингиз?
- Ҳа, ўйладим. Легионер дарвозабонни олиб келишса керак деб тахмин қилгандим. Аммо кейин билсам, ўзбекистонлик дарвозабонни қидиришаётган экан. Ўшанда мени таклиф қилишини ҳаёлимдан ўтказгандим. Бундай жамоага ўтгандан сўнг 100 фоиз кучимни бераман ва бор маҳоратимни майдонда қолдираман. Назаримда, иккинчи эмас, учинчи ёшлигимни бошимдан кечираман шекилли.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика