Малави ТЖ устози: “Бизга овқат етмай қолмоқда ва термамизга паст назар билан қарашмоқда”
25 янв 2022 08:10
Новости
Малави ТЖ устози: “Бизга овқат етмай қолмоқда ва термамизга паст назар билан қарашмоқда”
Малави термаси устози Марио Мариники Африка Кубоги ташкилотчиларини танқид қилди.
“Нонуштага сут ололмадим, менга бугун тугади ва фақат эртага бўлади деб айтишди. Бизга иккинчи даражали одамлардек муносабатда бўлишмоқда. Замонавий дунёда буни қабул қилиб бўлмайди.
Катта термаларда бу ҳолат бўлмайди, бу фақат кичик жамоалар билан содир бўлади.
Бизга овқат етишмасди, бунга ҳар доим эътироз билдириб келмоқдамиз. Бироқ, бирдамликни сақлаб қолдик, кўп меҳнат қилдик ва охир-оқибат қойилмақом ишни амалга оширмоқчимиз”, дейди руминиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Малави ТЖни тунда (00:00) 1/8 финалдан ўрин олган Марокашга қарши баҳс кутмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии