RU

Последние новости

00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  3 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  1 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади" Новости

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Жамоамизни кўпроқ руҳий тарафдан тайёрлаш лозим эди. Охирги турда ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эканлигини тушунтирдик. Жароҳатланганлар кўплигига қарамасдан, мавжуд футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Руҳий тайёргарлигимиз яхшилиги ҳисобига ғалаба қозондик.

- Учрашувга тайёргарлик жараёнида кўпроқ нималарга аҳамият берилган?

- Бу жамоани жуда қийин ҳолатда қабул қилиб олдим, лекин шунга қарамасдан, йигитлар билан астойдил меҳнат қилдик. Асосий эътиборни ўз жамоамиз ўйинига қаратдик ва жипслашган ҳолда ҳаракат қилдик.

- Ўйинни кузатиш давомида бутун-диққат эътиборингиз шу ўйинга қаратилганмиди ёки "Сурхон" – "Машъал" баҳси ҳақида ўйладингизми?

- Тўғрисини айтсам, у ўйинга умуман эътибор бермадим. Диққат-эътиборимизни фақат ўзимизнинг ўйинимизга қаратдик, буни йигитларга ҳам айтгандим.

- Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувларини кузатиб бордингизми?

- Ҳа

- Кубок финали фаворити қайси жамоа деб ўйлайсиз?

- Қизиқ ўйин бўлади. Мавсумнинг якуний ўйин бўлгани учун икки жамоа ҳам борини бериб ҳаракатланади. Қоғозда "Пахтакор" – фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади. 

- Испания ва Ўзбекистон футболида ўхшаш жиҳатлар борми? 

- Ҳозирча ҳақиқий испан футболи қанақа бўлиши мухлисларга кўрсатганимиз йўқ. Умид қиламанки, кейинчалик испан футболи қандай бўлишини "Металлург" билан намойиш қиламиз. Албатта, ўхшаш жиҳатлар бор. Бироқ ҳозир бизда натижа муҳимлиги учун шунга мос услубдан фойдаландик.

Футбол ўзига ишонган ва жасур инсонлар учун. Фурсатдан фойдаланиб, "Металлург" раҳбариятига, мухлисларига ва жамоа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- "Металлург"ни Испаниядаги қайси жамоага қиёслаш мумкин?

- Ҳозирча "Атлетико Мадрид" (кулади). Чунки асосий урғу натижага қаратилган ва шунга мос услубда ўйнаяпмиз. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика