Луис Энрике: “Умид қиламанки, Видал тезда сафга қайтади”
12 фев 2017 03:36
Новости
Луис Энрике: “Умид қиламанки, Видал тезда сафга қайтади”
“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг “Алавес” (6:0) устидан қозоналиган ғалабасидан кейин ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
“Менга кўрсатган ўйинимиз ва якуний натижа жуда ёқди. Аммо Видалнинг жароҳатидан афсусдаман. Қўл остингдаги футболчининг жиддий жароҳат олишини кўриш жуда ҳам ёқимсиз ҳолат. Умид қиламанки, Алеиш тезда сафга қайтади. Унинг жароҳати қанчалик жиддийлигини шифокорлар кўригидан кейин аниқ айтиш мумкин.
Рақибинг жамоа бўлиб ҳимояланаётганда барча жиҳатлар бўйича ундан устунлик қилиш лозим: тезкор пас, бўш зоналарни яратиш ва прессинг. Бугун биз ушбу жиҳатларда рақибдан устунлик қилдик.
“Алавес” иккинчи бўлимда тактикасини ўзгартирди. Аммо биз қарши ҳужумлардан самарали фойдалана олдик. Футболчиларимиз ўша вазиятларда ажойиб ва самарали ҳаракат қилишди”, дейди Энрике.
Комментарии