RU

Последние новости

09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  0 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  8 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди Новости

"Локомотив" ҳимоячиси ва тожикистонлик футболчи "Андижон" йиғинига қўшилди

"Андижон" клубининг Анталияда давом этаётган йиғинига янги футболчилар қўшилишда давом этяпти.

Бугун "Андижон" сафига янги ўйинчилар келадиган кун. 

Улардан бири бир неча дақиқа олдин жамоа истиқомат қилаётган "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасига етиб келди. Бу – истеъдодли ҳимоячи Дилшод Комилов бўлиб, ишқибозлар ушбу ўйинчини “Локомотив” клубидаги ўйинлари орқали яхши биладилар. 

24 ёшли футболчи Туркия йиғинига "Локомотив" билан бирга келганди ва у билан музокаралар ижобий якунлангач, Комилов "Андижон" ихтиёрига кўчиб ўтди. 

Дилшодни "Андижон" клуби вакиллари илиқ қарши олдилар ва бироздан сўнг янги жамоасидаги илк машғулотини бошлайди.



"Андижон" сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров. 

Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар ва "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасида "Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги раҳбарият футболчи билан бир пиёла чой устида суҳбатлашдилар.

Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган. 

Шунингдек, Назаров Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – "Истиқлол" сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келган. Табиийки, фаолияти давомида бир қанча совринларни қўлга киритган.



Аввалроқ андижонликлар Дилшод Комилов ва Ахтам Назаровни сафига қўшил олишини маълум қилган эдик.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика