RU

Последние новости

23:21Эрон Про лигаси. Захирада тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  3 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4

"Локомотив-БФК" Олтиариқда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради (тўлиқ шарҳ) Новости

"Локомотив-БФК" Олтиариқда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 6-турида "Ифтихор" клуби ўз мухлислари қаршисида Тошкентнинг "Локомотив-БФК" клубини қабул қилди.

Учрашув "Ифтихор" жамоасининг устунлиги остида бошлашди. Ўйин бошидаёқ "Ифтихор" кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлади. Мезбонлар сафида тажрибали футболчилардан Саид Абдужабборов, Акмал Холматов, Оятулло Мухиддиновлар томонидан йўлланган кетма-кет зарбаларни "Локомотив БФК"  посбони катта қийинчилик билан бартараф этган бўлса, баъзи вазиятларда "Ифтихор" футболчиларининг  зарбаларига аниқлик етишмади."Локомотив БФК" қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйнади. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди.Кетма-кет зарбалар, меҳмонлар жарима майдони атрофида содир этилган ҳужумларни "Локомотив БФК" футболчилари бир амаллаб қайтаришга эришишди.  Учрашувнинг 57-дақиқасида мезбонларнинг тажрибали футболчиси Акмал Холматов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, гол урди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди ва гол инобатга олинмади.  Шунингдек, кўпгина вазиятларда "Ифтихор" футболчиларига омад ҳам етишмади. Ниҳоят учрашувнинг 85-дақиқасида ҳисоб очилди. "Ифтихор" футболчиси Ҳасанбой Эргашев меҳмонлар дарвозасига кучли зарба билан гол уриб, ҳисобни 1:0 кўринишига келтириб қўйди. Голдан кейин "Локомотив БФК" жамоаси жонланди. Жамоа мезбонлар дарвозаси томон ҳужумлар уюштирди, лекин бу ҳужумлар самара келтирмади ва якунда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу куни учрашувда "Локомотив БФК" посбони Улуғбек Абдумаликов ёрқин ўйин кўрсатганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Про-лига
6-тур
"Ифтихор" - "Локомотив БФК" - 1:0 (0:0)
 Ҳакамлар: 
Т.Тўхтасинов (Андижон), Р.Фозилов (Наманган), М.Нехочин (Наманган).
Назоратчи – Ф.Ҳасанов (Наманган).
Комиссар – Б.Намозов.
Гол: Ҳасанбой Эргашев - 85.
Огохлантиришлар: Саид Абдужабборов 52, Рустам Ҳазратқулов 65, Тимур Файзуллаев 80, Турсунбой Хусанов 84, Саидмахмуд Ғуломов 84.
"Ифтихор": 16. Хуршид Муҳаммадов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 4. Турсунбой Ҳусанов, 8. Акмал Холматов (25. Илҳом Алибоев-90), 9. Оятулло Муҳиддинов, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев, 13. Умил Матмусаев (5. Муҳамадзоир Турсунов-63), 17. Фаррух Ахунов (22. Ориф Мамажонов-46), 19. Шуҳрат Ўринбоев (14. Муҳиддин Юсупов-76), 21. Нодир Юлдашев (23. Исроил Мухторалиев-90), 77. Саид Абдужабборов.
Захира: 1. Илҳом Жуманов, 20. Асрор Тилловолдиев.
 “Локомотив-БФК”: 1. Улуғбек Абдумаликов, 4. Сардор Исмоилов, 8. Рустам Хазратқулов, 10. Саидмаҳмуд Ғуломов, 11. Тимур Файзуллаев, 12. Мансур Пўлатов, 13. Александр Беляков, 19. Ислом Шарипов (С), 20. Азизбек Тоҳиров, 21. Шохруҳ Нуриддинов, 24. Ҳаётбек Сотволдиев(Эргашев Тимур-46)
Захира: 16. Шаҳзод Мадаминов, 6. Элёр Омонжонов, 22. Хаёт Фармонов, 27. Саидмирзо Тўхтасинов, 28. Шохруҳ Муротов, 29. Ҳамидулло Собиров.


Бекзод Толибов Олтиариқдан championat.asia учун маҳсус

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика